«Ўзчармсаноат» ассоциацияси тайёр тери маҳсулотларини ишлаб чиқариш ва қайта ишлаш бўйича 5та инвестицион лойиҳага қўл урмоқда ва улардан бири Туркиянинг Mader Deri Sanayi ve Ticaret компанияси билан амалга оширилиши назарда тутилган. Бу ҳақда Kun.uz мухбири хабар бермоқда.
Ўзбекистон Республикаси Инвестициялар бўйича давлат қўмитаси ташаббуси билан ташкил этилган Жиззахдаги Халқаро инвестиция форуми доирасида «Ўзчармсаноат» ассоциацияси Туркиянинг Mader Deri Sanayi ve Ticaret компанияси билан келишувга эришган. Унга кўра, туркиялик мутахассислар тайёр тери маҳсулотлари, жумладан аёллар ва эркаклар сумкаси, аксессуарлар ишлаб чиқаришни йўлга қўяди.
Шунингдек, катта ҳажмдаги газобетон маҳсулотларини ишлаб чиқариш бўйича Ҳиндистоннинг Agio Group, Туркиянинг Ercanlar Matbaacilik Ambalaj Sanayi ve Ticaret Limited Şirketi ва немисларнинг Wehrhahn GMBH компаниялари кучларини бирлаштиришга келишиб олди.
Эслатиб ўтамиз, форум якунига кўра, умумий қиймати 800 миллион долларга тенг шартнома ва меморандумлар имзоланган.