Агар бу маслаҳатларнинг бир нечтасидан фойдалансангиз, туғилган кунингиздан кўра Янги йилни кўпроқ орзиқиб кутадиган бўласиз.
1.Бошқа шаҳарлардаги дўстларингизга табрик откриткалари юборинг
Янги йил мавзусидаги откриткаларни танланг, ҳар бирига бирон нарса ёзинг ва бутун дунё бўйлаб жўнатинг.
2. Янги йил ҳақида қўшиқ ёдланг
Янги йил ҳақидаги қўшиқларни уйда ҳам, йўлда ҳам хиргойи қилсангиз кайфиятингиз кўтарилади.
3. Печенье пиширинг
Илгари пиширгансизми ёки йўқми бунинг аҳамияти йўқ. Ўзингизга ёққан рецептни танланг ва пиширишни бошланг!
4. Байрамолди тадбирларга қатнашинг
Болалар ва катталар учун кўнгилочар тадбирларга қатнашсангиз, Янги йил кайфиятини фаоллаштирган бўласиз.
5. Арча сотиб олинг ва безанг
Арчани чиройли ва ўзига хос қилиб безаш ҳам уйингизга Янги йил кайфиятини олиб киради.
6. Марказий кўчалар бўйлаб сайр қилинг
Вақт топиб, шаҳар марказини айланинг: у ер ҳақиқатан ҳам жуда чиройли!
7. Яқинларингизга совға олинг
Бу жуда ёқимли иш. Бундан ташқари, агар улгура олсангиз яхши чегирмаларнинг устидан чиқишингиз мумкин. Бу ҳам кайфиятни кўтаради.
8. Ўзингизга ҳам совға олинг
Нима учун фақат бошқаларга? Бу ҳаётдаги энг муҳим ва севимли одамга ҳам бирон нима совға қилиш мумкин. Совға унчалик катта бўлмаса ҳам кайфиятингизни кўтаради.
9. Қорбобо ясанг
Агар мабодо қор ёғадиган бўлса, болалигингизни эсланг ва дам олиш кунлари фаол ўйинлар билан шуғулланинг.
10. Дўконларни айланинг
Янги йил олдидан савдо марказлари — жуда ғаройиб! Ҳамма жой ял-ял ёнади: деворлар, шиплар, витриналар.
11. Янги йил кечасини режалаштиринг
Янги йил кечаси учун таомномани, дастурни, совғаларни ва бутун кечани режалаштиришни бугундан бошланг. Қанча кўпроқ тайёрлансак, байрам шунча мароқлироқ бўлади!
Манба: Daryo.uz