Биз сизни ёғли тери муаммоларини бартараф қилишга ва тўғри макияж қилишга ёрдам берувчи бир нечта қоидалар билан таништирмоқчимиз.
Макияж қилишдан олдин терини тозаланг
Энг муҳим босқич — бу терини макияж қилишга тайёрлаш. Буни бир неча босқичда амалга ошириш керак: терини юмшатиш, тозалаш ва намлаш.
Юзни юмшоқ воситалар ёрдамида тозалаш лозим. Бунинг учун гил қўшилган тозаловчи сут жуда мос келади. У терини қуритмасдан, эҳтиётлик билан кирлардан тозалайди.
Терини ўлик ҳужайралардан тозаланг
Терини ўлик ҳужайралардан тозалаш учун кислотали тоникдан фойдаланинг — бу восита тери юзасини текислашга ёрдам беради, шунингдек тошмалар пайдо бўлишининг олдини олади.
Кейин юзга намловчи крем суринг. Кўпчилик, агар тери ёғли бўлса уни намлаш керак эмас деб ҳисоблайдилар. Бу нотўғри.
Ёғли тери бошқа турдаги терилар каби намликка муҳтож. Агар бундай тери қуриб қолса, унда тери ёғ қаватини икки марта кўпроқ ишлаб чиқара бошлайди. Шунинг учун терига мос келадиган намловчи крем танланг ва тешикчаларни ёпиб қўймаслиги учун уни унчалик қалин бўлмаган қатламда суринг.
Яхшилаб сингиши учун бир неча дақиқа қолдиринг. Кейин эса бемалол косметика суришга ўтишингиз мумкин.
Макияж тагидан асос суринг
Бўлғуси макияжнинг барқарорлиги кўп томонлама праймерга боғлиқ. Яхшиси сиз жилосиз самара берувчи воситани танлаганингиз маъқул. Бундай асос тери юзасини текис ва тиниқ қилишга ёрдам беради ва уни навбатдаги босқич — тонал воситасини суришга тайёрлайди.
Мос тонал воситасини танланг
Ёғли терилар учун таркибида упа заррачалари бўлган жилосиз воситалар жуда мос келади. Таркибида талк, каолин, шунингдек юз учун E витамини бўлган тоналли муссга эътибор беринг.
Упадан фойдаланинг
Сочилувчан текстурали минералли ёки жилосиз упадан фойдаланинг. Бундай воситалар ёғли терилар учун жуда мос келади, унинг устида енгил қатламда жойлашади, ортиқча ялтирашни йўқотади ва бунда тешикчаларни ёпиб қўймайди.
Манба: Daryo.uz