Ошхона

Юмшоққина картошкали блинчиклар тайёрлаймиз

Улар ҳар қандай нонуштани безайди ва тушликда уйдагиларингизни хурсанд қилади. Иссиқ ва ширин бўлмаган бу пишириқни татиб кўришингиз биланоқ дастурхонингизнинг доимий неъматига айланади. Айниқса бу мазали таом учун жуда оддий озиқ-овқатлар талаб қилинади ва балки бугун улар сизнинг совутгичингизда бор бўлиши ҳам мумкин.

Керакли масаллиқлар:

  • 5 дона ўртача картошка,
  • катта пиёлада сут,
  • бир ярим пиёла ун,
  • 3 дона тухум,
  • 1 ош қ. шакар,
  • бир чимдим туз,
  • 3 ош қ. + 2 ош қ. ўсимлик ёғи,
  • таъбга кўра кўкат ва саримсоқ.

Картошкаларнинг пўстини арчиб тозаланг ва бўлакларга ажратинг, уларни қайнатинг, кейин бироз совутинг, ундан пюре тайёрланг.

Сутни иситамиз, бир вақтнинг ўзида пюрега тухум ва ун қўшамиз. Уларни аралаштиришни бошлаймиз, иссиқ сут ва тузни қўшамиз. Ҳосил бўлган хамирга майдалаб тўғралган кўкатни ва саримсоқни соламиз, 2 ош қошиқ ўсимлик ёғини аралаштирамиз. Аралашмага ярим соат дам берамиз.

Ва ниҳоят иштаҳани қўзғатувчи картошкали блинчикларни пиширишга киришамиз! Бунинг учун кичкина товани яхшилаб қиздиринг ва уни қолган ўсимлик ёғи билан мойланг. Блинчиклар жуда юмшоқ бўлади, шунинг учун яхшиси уларнинг диаметри унчалик катта бўлмагани маъқул ва уларни ниҳоятда эҳтиёткорлик билан ағдариш керак.

Айтгандек, кейинги сафар сиз яхши кўриб қолган бу блинчикларга ширин бўлмаган бошқа қайлаларни ҳам танлашга ҳаракат қилиб кўришингиз мумкин: масалан, гўштли ёки димланган карамдан.

Сизга ёқимли пазандалик тажрибаларини тилаймиз!

Манба: Daryo.uz