Куз-қиш мавсумига мўлжалланган бош кийимларни танлашда ранги ҳам, бичими ҳам муҳим роль ўйнамайди. Бош кийими юз мутаносиблиги билан мос келиши керак.
Чўзиқроқ юзлар учун бош кийимлар
Вазифа: юзни ортиқча узайтирмаслик.
Симметриялилиги туфайли чўзиқроқ юзлар намунали ҳисобланади. Бундай шаклдаги юз эгалари деярли ҳамма бош кийимларини танлашлари мумкин. Лекин яхшиси барибир йирик попукли ҳаддан ташқари баланд шaпкаларни танламаганлари маъқул. Чўзиқроқ юзларга симметрик бўлмаган ва пешанани ёпиб турадиган моделдаги бош кийимлар жуда ярашади.
Кулча юзлар учун бош кийимлар
Вазифа: юзни чўзиқроқ кўрсатиш.
Кулча юзларга сиқиб турувчи ва пешанани ёпиб турадиган бичимдаги бош кийимлар мос келмайди. Юзни узайтиришга йирик попукли узун ва тўқилган ҳажмли шaпкалар ёрдам беради. Ҳар қандай тикка нақшлар ҳам маъқулланади.
Тўғри бурчакли юзлар учун бош кийимлар
Вазифа: узунлигини камайтириб кўрсатиш ва юзнинг қиррадорлигини текислаш.
Қўйилган вазифани бажаришда ётиқ чизиқлар ҳосил қилувчи бичимлар ёрдам беради: катта қайтармали юмалоқ, қулоқчинлари юқорига боғланган шaпкалар, шунингдек фуражкалар. Улар пешанани яширишга ва юзнинг чўзиқлигини текислаб юборишга ёрдам беради.
Учбурчак шаклдаги юзлар учун бош кийимлар
Вазифа: диққатни ёноқларга жалб қилиш.
Пешанани ёпиб турадиган шaпкалар керак. Асосийси, улар ҳаддан ташқари сиқиб турмайдиган бўлиши керак. Агар юзингиз учбурчак шаклда бўлса, унда сиз — соябони унчалик катта бўлмаган шляпаларни, қулоқчинли нозик шaпкаларни, юмшоқ мўйнали моделларни танлаганингиз маъқул.
Манба: Daryo.uz