Фойдали витаминлар нафақат ички томондан, балки ташқи томондан ҳам ҳар хил мева ва сабзавотлардан ниқоб қилиш йўли билан ғамланиши керак.
Энг мазали ва фойдали резавор мева – тарвуз бўлиб, у ажинларга қарши курашиш, таранглаштириш ва намлаш учун энг яхши косметик восита ҳисобланади.
Улардан юз териси учун фойдали ниқоблар қилиш мумкин. Бу меванинг эти юз терисини ажойиб тарзда таранглаштиради, юмшатади ва ёшартиради.
Қуруқ юз териси учун. Ярим пиёла тарвуз шарбатини худди шунча сигир сути билан аралаштиринг. Аралашмага докани ботиринг ва юзингизга қўйинг. Бу амални 15-20 дақиқа давомида вақти-вақти билан докани аралашма билан намлаган ҳолда давом эттиринг.
Ёғли юз териси учун. Битта тухумнинг оқини кўпиртиринг, унга икки ош қошиқ тарвуз шарбатини қўшинг ва аралаштиринг. Аралашмани юзингизга суринг ва 20 дақиқадан кейин совуқ сув билан ювиб ташланг. Тери тешикчаларини бироз торайтириш учун, ниқобни суришдан олдин юзингизни мойчечакли буғга тутинг.
Нормал юз териси учун. Юз терисини таранглаштириш учун битта тухум сариғига бир чой қошиқдан тарвуз шарбати, зайтун ёғи ва ёғсиз қаймоқ қўшиб аралаштиринг. Ниқобни юзингизда 15 дақиқа қолдиринг, кейин уни мойчечакли илиқ қайнатма билан ювиб ташланг.
Муаммоли юз териси учун. Юз терисидаги яллиғланишни кетказиш учун, бир хил миқдордаги тарвуз эти ва бодрингни аралаштиринг, аралашмага ёғсиз қаймоқ қўшинг. Ҳосил бўлган ниқобни юзингизга суринг ва 15 дақиқадан сўнг совуқ сув билан ювинг.
Манба: Daryo.uz