Маданият

40 ёшдан ошган аёллар замонавий ва мувофиқ кўриниш учун нима кийиши керак?

Нотўғри танланган қиёфа баъзан сизга қимматга тушиши мумкин. Сиз учун ҳар қандай вазиятда, ёшда ва услубда бўлсангиз ҳам ҳар доим чиройли бўлиб қолишга ёрдам берадиган бир неча қоидаларни тўпладик.

Ўзингизга мос ўлчамдаги кийимни танланг

Сизга айнан ҳозирги вақтда лойиқ бўлган кийимни танланг. Шунда сиз бирданига икки муаммони ҳал қилган бўласиз: шкафда жой етишмаслиги ва қиёфани тез танлаш. Чунки шкафингизда ортиқча кийимлар бўлмайди.

Камида учта сумка олинг

Кийим-кечакларнинг энг мувофиқ тўплами учун сизга камида уч хил сумка зарур бўлади: иш учун каттароқ тоут, сайр қилишлар учун cross-body ва кечки тадбирлар учун ихчам клатч.

Сўнгги модадаги кийимлар билан кайфиятингизни кўтаринг

Кюлот-шимлар, номутаносиб топлар ва мураккаб бичимдаги кўйлакларга ўхшаш энг сўнгги модадаги кийимлар сизга номуносиб туюляптими? Меъёрини билишингизнинг ўзи етади! Масалан, юқорисига фаол ва пастига жиддий бўлган кийимларни бирга қўшинг, ўзгача бичимдаги кўйлакни ихчам босоножка ёки унга мос жакет билан бирга кийинг.

20 ёшингизда кийган кийимларингиздан воз кечинг

Сиз жиддий лавозимда ишлайсиз ва жамиятда муҳим мавқега эгасиз, лекин ишга трансформерлар расми чизилган свитшотда келасиз. Албатта, биз сизга ҳар хил расмли кийимлардан бутунлай воз кечишни тавсия қилмаймиз, лекин уйда ёки дала ҳовли учун муносиб бўлган кийимлар офисда ғалати кўринади. Бунга ўхшаш кийимларни дўстона учрашувларда ёки таътил сафарларида кийишингиз мумкин. Узунлиги калта бўлган кўйлаклар ҳам шулар жумласига киради.

Манба: Daryo.uz