AdMe аҳолиси таркибида аёллар кам бўлган мамлакатлар рўйхатини тузди. Тарози паллалари ҳар хил бўлишига муҳожирлар, уй-жой муаммолари, ҳатто менталитет ҳам ўз таъсирини ўтказади.
Норвегия
Бу ерда эркаклар сони аёлларникидан 12 мингга кўпроқ.
Исландия
Бу ерда ҳар юз нафар аёлга ўртача 104 эркак тўғри келади. Шу сабабли ҳатто Исландия ҳукумати исланд эркак турмушга чиқадиган чет эллик қизларга пул тўлаши ҳақида миш-мишлар тарқалиб кетди, аммо бу тезда рад этилди.
Канада
Канадада эркаклар аёлларга қараганда 250 мингга кўп. Бу аёллар кўпинча ишлаш учун бошқа мамлакатга кетиб, қайтиб келмаслиги билан боғлиқ.
Кипр
Муҳожирларнинг катта оқимига қарамай, Кипрда барибир аёллар танқислиги бор.
Хитой
Хитойда эркак аёллардан 34 миллион нафарга кўп.
Финляндия
Статистик маълумотларга кўра, Финляндияда 25 дан 54 ёшгача бўлган 256 минг нафар эркак уйланмаган.
Италия
Италиялик аёллар камдан-кам ҳолларда ўзларини уй бекаси сифатида кўради ва карьерасини ривожлантиришга интилади. Кўпинча қизлар ўқиш ёки ишлаш учун бошқа мамлакатларга кетади.
Швеция
Эркакларнинг мўллиги қочоқларнинг катта оқими билан боғлиқ. Айни пайтда Швецияда аёллар эркаклардан 15 минг нафарга кам.
Ҳиндистон
Ҳиндистонда 24 ёшгача бўлган 100 нафар аёлга 110 эркак тўғри келади.
Швейцария
Швейцарияда ҳам эркакларнинг кўплиги муҳожирлар оқими билан изоҳланади.
Англия
Англияда аёллар эркаклардан кам пул топиши керак деган тушунча йўқ. Шу сабабли қизлар карьера қилади ва кўпинча иш бўйича хорижга кетади.
Манба: Daryo.uz