Ошхона

Бош ошпаз сирлари: духовкада пиширилган картошка

Янги картошкани эскича усулда – гулханда тайёрлашдан ташқари уни духовкада ҳам пишириш мумкин. Мақоламизда уни қандай пишириш тўғрисида ўқийсиз.

Нави

Духовкада пишириш учун картошканинг таркибида крахмали кўп бўлган навлари жуда мос келади. Крахмалли картошкалар этининг осон уваланиши ва таркибида нам камлиги билан ажралиб туради.

Пишириш усули

Микротўлқинли печда картошка тез ва осон тайёр бўлади, лекин унинг мазаси анъанавий усулда духовкада пиширилган картошка мазасига тенг бўла олмайди. Духовкада пишиш жараёнида картошка юмшоқ, кремсимон ва тилларанг бўлиб пишади.

Бир текисда пишириш

Картошкани пиширишдан олдин туз сепилган идишга жойлаштирилса, бир текисда пишиб чиқади.

Тайёр бўлиш даражаси

Картошкани бу усулда пишириш бироз тажриба ва моҳирлик талаб қилади. Биринчидан, духовкани олдиндан 180 даражагача қиздириш керак. Иккинчидан, картошкани санчқи билан тешиш, ёғ суриш ва тузини ростлаш керак. Тайёр бўлганини санчқидан фойдаланиб билиш мумкин: агар картошканинг ичи юмшоқ ва қуруқ бўлса, уни олиш вақти келганини билдиради.

Масаллиқ

Картошка бироз совигандан кейин уни кесинг ва олдиндан тайёрланган масаллиқ билан тўлдиринг. Бу масаллиқ сарёғ бўлакчаси ёки бир қошиқ қаймоқ ёки қирғичда қирилган пишлоқ, бекон ва кўкатлар аралашмаси бўлиши мумкин. Масаллиқ ва картошка ҳарорати бир хил бўлиши керак.

Манба: Daryo.uz