Чакамуғ мойи (репейное масло) қариқиз илдизларидан олинади. Илдизлар майдаланади ва зайтун, кунгабоқар ва бошқа ёғлар ичига солиб қўйилади.
Чакамуғ мойи кўпинча косметикада терини, тирноқлар ва сочларни парвариш қилиш учун ишлатилади.
Косметик мақсадларда чакамуғ мойининг ўзини ҳам, турли хил қўшимчалар: прополис, чой дарахти, саримсоқ, мойчечаклар билан бирга ҳам ишлатишади.
Чакамуғ мойи сочлар учун қандай қўлланилади?
Чакамуғ мойини қуруқ сочларга ҳам, ҳўл сочларга ҳам суриш мумкин. Ёғни сув буғи ёрдамида 30–40 даражагача қиздиринг ва бошингизга суринг. Бош терисини уқаланг ва уни бутун соч узунлиги бўйлаб тақсимланг (қизил қарампир қўшилган чакамуғ мойидан ташқари қолган ҳаммаси фақат илдизларига сурилади).
Елкадан пастга тушиб турадиган сочлар учун беш ош қошиқ мой керак бўлади. Сочларингизни йиғиб тўдаланг, душда кийиладиган шaпкани кийинг ва бошингизни сочиқ билан ўранг. 1,5-2 соат шундай қолдиринг.
Кейин иссиқ сув, мойчечак дамламаси ёки олма циркасининг суюқ эритмаси (1 литр сувга 1 ош қошиқ) ёрдамида ювинг. Агар бош териси ва сочлар ёғлиликка мойил бўлса, шампун билан ювинг.
Чакамуғ мойи киприклар ва қошлар учун қандай қўлланилади?
Киприклар ва қошлар қуюқ, чиройли бўлиши учун уларни парваришлаш зарур. Бунда сизга қўл келадиган воситалардан бири чакамуғ мойидир. Кўпинча у киприкларни ўстиргандан кейин ишлатилади. Шунингдек у қошлари сийраклиги учун уларни ҳар доим бўяб юрадиган қизларга ҳам ёрдам беради.
Чўткача сотиб олинг ёки эски туш тюбигидан фойдаланинг. Дозаторни чиқариб олинг, флаконни ва чўткани яхшилаб ювинг. Шприц ёрдамида тюбикни чакамуғ мойига тўлдиринг ва дозаторни аввалги жойига жойлаштиринг.
Агар сизда лайнернинг чўткачаси бўлса, мойни қошингизга ва киприклар узунлиги бўйлаб юқори қовоғингизнинг қўзғаладиган қисмига суринг. Тушнинг чўткачаси ёрдамида киприкларингизни ва қошларингизни ўртасидан бошлаб учларигача таранг. Ёғнинг ортиқчасини пахта бўлаги билан артиб олинг.
Чакамуғ мойи киприклар ва қошлар учун бир-икки ой давомида ҳар куни ишлатилади.
Манба: Daryo.uz