Маданият

Чиройли қомат сари 4 қадам

Иш, уй, болалар ва яна иш... Фитнесга, машғулот залларига боришга вақтингиз йўқми? Қайғурманг! Ушбу машқларни қаерда истасангиз ва қачон xоҳласангиз, бажаришингиз мумкин. 1 ҳафта ўтибоқ натижа сезила бошлайди.

1. Қориндаги ёғлардан халос бўламиз!

Стул ёки креслога суяниб ўтиринг. Қўлларингизни текис тутган ҳолда стулнинг ўнг тарафига қўйинг. Тиззаларни секин кўтаринг. Товонлар полдан 15-20 см. кўтарилсин. Бир неча дақиқа тиззангизни шу ҳолатда ушлаб туринг. Ва яна секин тушуринг.

2. Бўксангиз қоматингизга мос бўлиши учун…

..лифтни эсингиздан чиқаринг. Иложи борича зиналардан тушиб-чиқинг.

Оёқлар чигилни ёзамиз!

Ишxонада, жамоат транспортида, ошxонада, телевизор қаршисида умуман қаерда бўлса ҳам, қандай оёқ кийимда бўлса ҳам, бу машқни бажара оласиз.

Аввал оёқ учини кўтаринг, сўнг товонни навбатма-навбат кўтариб тушуринг. Оёқларингиз толмагунича машқни такрорлайверинг. Бу машқ нафақат оёқларни гўзаллаштиради, балки варикознинг ҳам олдини олади.

  • Умуртқа поғонаси учун…

Қоматингизни тик тутинг, елкаларни орқага то кураклар бир-бирига текканини ҳис қилгунингизча ушлаб туринг, бошингизни юқорига кўтаринг-да, тўғрига қараб юринг. Бошида бундай юриш сизга қийинлик туғдириши мумкин, аммо кейинчалик кўникасиз.

Манба: Darakchi.uz