Зарур масаллиқлар: 700 гр. гўшт қиймаси, 1 бош пиёз, битта сабзи, 3 бўлак саримсоқпиёз, 1-2 боғ исмалоқ, 2 ош қошиқ ўсимлик ёғи, 1 ош қошиқ сметана, туз, мурч.
Тайёрланиши: 1. Гўшт қиймасига туз, мурч ва эзилган саримосқпиёзни солиб, яхшилаб аралаштиринг-да, 15 дақиқа устини ёпиб қўйинг.
2. Пиёзни майдалаб тўғранг. Сабзини қирғичдан ўтказинг, исмалоқни бир қайнатиб олиб, уни ҳам майдаланг. Қиздирилган ўсимлик ёғида туз, мурч сепиб, ҳаммасини қовуринг. Сабзавотлар юмшагач, сметана қўшиб, оловдан олинг.
3. Целлофан устига қиймани солиб, тўртбучак шаклда қўлингиз билан ёйинг. Энди қовурилган масаллиқни солиб, юзасини текисланг-да, рулет шаклида ўранг. Зар қоғоз (фольга)нинг ўртасига ўсимлик ёғидан суртиб, қиймани эҳтиёткорлик билан целлофанидан ажратиб қўйинг. Зар қоғозни ўраб, 190 даражада қиздирилган газ печига 1 соатга қўйинг. Сўнгра зар қоғозни очиб, ёғидан рулет устига суртинг-да, яна 10 дақиқага газ печида қолдиринг. Шунда рулет юзи қизаради.
4 кишилик. 1 соату 35 дақиқа
Манба: Darakchi.uz