Зарур масаллиқлар: 350 гр. гулкарам (кичкина бир бош), 100 мл. сметана, 75 гр. қаттиқ пишлоқ, 1 дона тухум, 2 ош қошиқ сариёғ, ярим ош қошиқ ун, туз, мурч, майдаланган ёнғоқ мағзи.
Тайёрланиши: 1. Гулкарамнинг гулларини ажратиб, қайнаб турган тузли сувда 5 дақиқа қайнатинг-да, совуқ сувга солинг. Кейин яхшилаб сувини силқитиб олинг. 10-15 дақиқа, қолган суви ажралгунча, кутинг.
2. Сметана, тухум ва унни аралаштиринг. Пишлоқни қирғичдан ўтказиб, озгинасини олиб қолинг-да, қолганини сметанали аралашмага солинг. Туз, мурч ва ёнғоқ мағзини қўшинг.
3. Чуқурроқ идишни сариёғлаб, гулкарам бўлакларини солинг. Устидан сметанали аралашмани қуйиб, қолган пишлоқ қириндисини сепинг. Тобламамиз 180 даражада қиздирилган газ печида 40 дақиқада пишади.
3 кишилик
1 соат
Манба: Darakchi.uz