Биласизми?

Ҳиқичоқни тўхтатишнинг 6 усули

Ҳаммада ҳам баъзан ҳиқичоқ тутиш ҳолатлари бўлиб туради. Уни тўхтатиш учун ҳар хил усулларни қўллаб кўргансиз.

Олимларнинг айтишича, ҳиқичоқ — бу нафас олиш функциясининг бузилиши билан кечадиган диафрагмаларнинг ғайриихтиёрий қисқариши ҳисобланади.

Агар ҳиқичоқ бирон-бир касаллик туфайли пайдо бўлмаган бўлса, у ҳеч қандай хавф туғдирмайди. Лекин у узоқ вақт давом этса ёки номувофиқ пайтларда содир бўлса, бу албатта жуда ёқимсиз ҳолат.

Шунинг учун қуйидаги ишончли усуллардан бири ёрдамида ҳиқичоқдан қутулишга ҳаракат қилиб кўринг.

Нафас олинг (ёки нафас олманг)

Нафас олиш билан боғлиқ кўплаб усуллар мавжуд. Бу чуқур нафас олиш ёки аксинча нафасни ушлаб туриш бўлиши мумкин. Ҳар қандай ҳолатда ҳам, бу усулларнинг мақсади битта — мияни чалғитиш ва уни дифрагмаларни қисқартириш учун асаб импулсларини юборишни тўхтатишга мажбур қилиш.

Сув ичинг

Сув ичишда сиз ютиш ҳаракатларини амалга оширасиз, бу эса ўз навбатида нафас олиш жараёнидаги вақтинча ўзгаришларни келтириб чиқаради. Бу диафрагмаларнинг қисқаришини тўхтатиши мумкин.

Бирон-бир овқат енг

Ҳар бир оиланинг ҳиқичоққа қарши қўллайдиган ўзига хос усуллари бўлади. Кўпинча бу бир қошиқ шакар ёки лимон бўлаги бўлиши мумкин. Аслида бунинг унчалик катта аҳамияти йўқ, чунки улар сизнинг нафас олишингизга таъсир кўрсатиш воситаси бўлиб хизмат қилади.

Тилингизни кўрсатинг

Тилингизни чиқарганингизда сиз димоғингизнинг орқа қисмига ва товуш пайчаларига стимул берган бўласиз, бу эса сизга бироз енгиллик бериши мумкин.

Қўрқинг

Буни сиз бировнинг ёрдамисиз амалга оширолмайсиз албатта. Енгил ва энг асосийси самимий қўрқув сизга икки сабабга кўра ёрдам бериши мумкин. Биринчидан, асаб тизимидаги стресс нафас олишнинг бузилишига олиб келади, иккинчидан, у мияни чалғитиши мумкин ва мия дарров ҳиқичоқни тўхтатади.

Жисмоний таъсир

Ҳиқичоқни енгишнинг энг кенг тарқалган усуллари кафтларни қисиш, чимчилаш ёки бир-бирига уриш — бир сўз билан айтганда, оғриқли таъсир кўрсатиш ёрдамида асаб тизимини чалғитувчи ҳар қандай усул ҳисобланади.

Манба: Daryo.uz