Зарур масаллиқлар: 150 гр. олча меваси, 120 гр. ун, ярим стакан шакар, 5 дона тухум, 1 ош қошиқ қанд упаси, 1 чой қошиқ сариёғ, туз.
Тайёрланиши: 1. Олча мевасини бир кун олдин данагидан тозалаб, музлаткичга қўйинг. Музлаткичдан олганингиздан сўнг музланган мевалар эриб, шарбати яхши ажралади.
2. Тухумнинг оқига туз солиб кўпиртиринг, сариғини эса шакар билан кўпиртирасиз.
3. Тухум сариғига ун қўшиб, яхшилааб аралаштиргач, кўпиртирилган тухум оқини соламиз.
4. Айлана шаклдаги қолипни сариёғ билан ёғлаб, хамирнинг ярмидан озроғини солинг. Устига сувидан ажратилган олча меваларини теринг. Кейин қолган хамирни қуйиб, 180 даражада қиздирилган газ печига 45-50 дақиқага қўйинг. Оловни ўчиргач, 10 дақиқага газ печидан олманг. Сўнгра юзига қанд упаси сепинг.
6 кишилик
1 соат
Манба: Darakchi.uz