Шарқ табобатида танадаги маълум бир нуқталарнинг ички аъзолар фаолиятига таъсир кўрсатиши бир неча асрлар аввал ҳам ўрганилган.
Бундай нуқталар ҳамма жойда, қулоқ чаноғидан тортиб, қўл ва оёқлар кафтида ҳам бор. Кўпинча биз ўзимиз уларга беихтиёр тегинамиз, бош оғриганда чаккаларни ишқалаймиз ёки ҳаяжонланганимизда кафтларимизни маҳкам сиқамиз.
Кафтларда кўплаб нуқталар жойлашган бўлиб, уларга таъсир ўтказиш организмдаги баъзи ноқулай ҳолатларни йўқотишга ёрдам беради. Мана, улардан баъзилари:
- чап жимжилоқнинг юқори соҳасини ишқалаш йўли билан юракнинг тез-тез уришини тинчлантириш мумкин;
- агар сиз ўзингизда кучсизланиш, ухлашга мойиллик ва чарчоқлик ҳолатларини сезган бўлсангиз, ҳамма бармоқларингизни бирлаштиринг ва кафтингиз устида пайдо бўлган чуқур жойни босинг;
- номсиз бармоқнинг тирноқ чуқурчасидан 2 мм узоқликда жойлашган нуқтани босиш жинсий фаолликни оширишга ёрдам беради;
- агар сизни бош оғриғи ёки мигрень безовта қилаётган бўлса, бош ва кўрсаткич бармоқларингизни букланг ва уларнинг суякчалари бирлашган жойини кескин ва куч билан босинг.
- агар ўрта бармоғингизнинг юқори соҳасини боссангиз, бу кучли ҳаяжонланиш вақтида тинчланишга, шунингдек, агар совқотган бўлсангиз, тезроқ исишга ёрдам беради.
Манба: Daryo.uz