Ҳеч ўйлаб кўрганмисиз: нима сабабдан кўз липиллайди? Ҳаммаси асабдан, дейди шифокорлар ва уларнинг гапида жон бор. Шундай бўлса-да, кўз учишининг бошқа сабаблари ҳам йўқ эмас.
- Кўз толиқиши. Компьютерда ишлаш, хона ёруғлиги етарли даражада бўлмаган шароитда китоб ўқиш кўз мушакларини чарчатади. Натижада спазм юз беради.
- Тўйиб ухламаслик. Бу ҳолатда организмнинг умумий толиқиши кучли стрессни юзага келтиради.
- Невроз. Киши хатти – ҳаракатларини назорат қила олмаганида беихтиёр нерв толалари тортилади.
- Кофеин, спиртли ва газланган ичимликлар. Биласиз, ҳар бир организм индивидуал тузилган. Шунга кўра, ошқозон – ичак тизими истеъмол қилинаётган маҳсулотларга реакция бериши мумкин.
- Иммунитет заифлашуви. Инфекцион хасталиклардан сўнг иммун тизими сустлашади. Бу эса организмда умумий стрессни келтириб чиқаради.
- Витамин етишмовчилиги. Организм маълум гуруҳ дармондориларига эҳтиёж сезса, кўз учиши келиб чиқади.
Манба: Darakchi.uz