Саломатлик

Лаблардаги шамоллаш қаердан пайдо бўлади ва уни нима қилиш керак?

Лаблардаги шамоллаш — бу ҳимояланиб бўлмайдиган давосиз вирусларнинг намоён бўлиши. Лекин бу унчалик қўрқинчли эмас.

Лаблардаги шамоллаш қаердан пайдо бўлади?

Аввалига ёқимсиз қичишиш ва санчиш сезилади — бу яқинда оғриқ ва қичишиш билан кечадиган, ичида суюқлиги бўлган пуфакчалар пайдо бўлишидан дарак беради. Бироз вақтдан кейин улар ёрилади ва қобиқ билан қопланади, кейин эса йўқолади. Пуфакчаларнинг бутун яшаш даври 7-10 кун давом этади.

Тошмалар оддий герпес вируси — даволаб бўлмайдиган ва кенг тарқалган инфекция туфайли пайдо бўлади. У одам танаси ичида йиллар давомида яшайди.

Одатда у одамга ҳеч қандай таъсир кўрсатмайди, лекин кучайиш даврида шундай пуфакчалар пайдо бўлади. Бу

  1. Бошқа касалликлар: ЎРВИ, сурункали инфекциянинг кучайиши, шикастланишлар.
  2. Кучли стресслар.
  3. Чарчаш ва ҳаддан ташқари чарчаш.
  4. Қуёшдан куйишлардан кейин пайдо бўлади

Тошмаларни қандай даволаш мумкин?

Оддий герпесни даволаш учун атцикловерли мазлар ва таблеткалар бор. Улар вирусни бутунлай йўқотмайди, лекин яраларни тезроқ кетказишга ёрдам беради. Яралар ва қобиқларнинг тезроқ битиши учун яна декспантенолли мазлар ҳам қўлланилади.

Пуфакчалар ёрилгандан кейин, инфекция тарқалиб кетмаслиги учун таркибида спирт бўлмаган антисептиклардан фойдаланиш мумкин. Масалан, хлоргексидин ёки мирамистин.

Яллиғланган жойлар қичишмаслиги учун бу пайтда аччиқ ва шўр овқатлар ейиш, лаб бўёғидан фойдаланиш мумкин эмас.

Лаблардаги герпеслар нимаси билан хавфли?

Герпес вируслари жуда кўп, улар сувчечак ва ўраб олувчи темираткиларни, баъзи ҳолларда эса — саратон каби жиддий касалликларни келтириб чиқариши мумкин.

Оддий герпес бундай қўрқинчли ишлар билан шуғулланмайди, фақат вақти-вақти билан ўзининг борлигини эслатиб туради.

Агар бу бир йилда беш мартадан кўпроқ такрорланса, унда бу иммун тизимининг муаммоларидан дарак беради — шифокор кўригидан ўтиш керак.

Манба: Daryo.uz