Зарур масаллиқлар: хамирига: 4 стакан ун, 1,5 стакан шакар, ярим стакандан ўсимлик ёғи ва апельсин шарбати, 150 гр. сариёғ, 3 дона тухум, 3 чой қошиқ хамирюмштагич, ярим чой қошиқ туз, 1 чой қошиқ ванилин; ичига солишга: малина мураббоси, майдаланган ёнғоқ мағзи ва майиз, долчин.
Тайёрланиши: 1. Шакар, ун, хамирюмшатгич ва тузни аралаштиринг.
2. Ўсимлик ёғига апельсин шарбати, ванилин ва тухумни солинг. Унли аралашмага қўшиб, хамир тайёрланг. Зувалани целлофанга ўраб, ярим соатга музлаткичга қўйинг.
3. Хамирни тўрт бўлакка бўлинг. Ҳар бир бўлакни қўлингиз билан тўртбурчак шаклда ёйиб, юмшатилган сариёғ суртинг. Сўнгра малина мураббосини. Майиз ва майдаланган ёнғоқ мағзини ҳам солиб, рулет шаклида ўранг. Кейин бўлакларга бўлиб, ёғланган газ патнисига жойланг.
4. Ширинликлар юзига долчин ва шакар сепиб, 190 даражада қиздирилган газ печига 25 дақиқа қўйинг.
Тайёрланиш вақти: 1 соату 25 дақиқа.
6 кишилик.
Манба: Darakchi.uz