Кўпчилигимиз севиб истеъмол қиладиган пончик (ёғда кўпчиб пишган кулча) кўп вақт ва масаллиқ талаб қилмайди.
Зарур масаллиқлар:
- 500 г творог (5 фоизли);
- 1,5 стакан ун;
- 70 г шакар;
- 3 та тухум;
- 1 пакетча разрихлитель (юмшатгич);
- 1 пакетча ванилин;
- безак учун шакар упаси;
- қовуриш учун 1 стакан ўсимлик ёғи.
Тайёрланиш усули:
Тухумларни шакар ва творог билан аралаштиринг.
Ун, разрихлитель ва ванилинни алоҳида аралаштириб, уни творог ва тухум аралашмасига қўшинг. Силлиқ масса ҳосил бўлгунича яхшилаб аралаштиринг.
Қўлингизни сувга ҳўллаб, хамирдан бўлакчалар узиб олинг ва уларни думалоқланг. Бундай миқдордаги масаллиқлардан тахминан 30—35 та хамир юмалоқчалари ҳосил бўлади.
Қозонни қиздириб, ёғ солинг.
Юмалоқчаларни қайнаб турган ёғга солиб, юзага қалқиб, чиққач, эҳтиёткорлик билан ағдаринг. Энг паст оловда қовуринг.
Қип-қизил бўлиб пишиб чиққан бўғирсоқчаларни пергамент устига қўйинг, шунда улар ортиқча ёғдан халос бўлади.
Пончикларга шакар упаси сепинг.
Манба: Daryo.uz