Биласизми?

Ўзбекистонда Қурбон ҳайити санаси маълум бўлди

Ўзбекистонда жорий йилда "Қурбон ҳайити" куни 21 августда ўтказилади. Бу ҳақда муфтий Усмонхон Алимов Макка шаҳрида зиёратчилар билан учрашув пайтида маълум қилган. Xабар Ўзбекистон Мусулмонлар идораси вакиллари томонидан тасдиқланди.

«Қурбон ҳайитининг биринчи куни 21 август, сешанба кунига тўғри келади. Биз ушбу маълумотни Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги дин ишлари бўйича қўмитага тақдим этдик», — деб айтди Ўзбекистон мусулмонлар идораси масъул ходими.

Эслатиб ўтамиз, Ўзбекистон Мусулмонлари идораси Қирғизистон мусулмонлари диний идорасининг расмий сайти бўлган muftiyat.kg жорий йилнинг 12 август куни Қирғистонда Қурбон ҳайити байрамининг биринчи куни белгилангани ҳақида маълумотни эълон қилгани ҳақида хабар чоп этган эди.

Хабарга кўра, Қирғизистонда Қурбон ҳайитининг биринчи куни 21 августга тўғри келишини маълум қилинган.