Ошхона

Олчали ширинлик кайфиятингизни кўтаради!

Зарур масаллиқлар: корж учун: 1,5 стакан ун, 180 гр. шакар, 50 гр. сариёғ, 5 дона тухум, 3 дона банан, 2 чой қошиқ ванилин, 1 чой қошиқ хамирюмшатгич, туз; крем учун: 300 гр. олча меваси, 250 мл. қаймоқ, 100 гр. оқ шоколад, 3 ош қошиқ шакар, 1 чой қошиқ ванилинли шакар.

Тайёрланиши: 1. Тухумни шакар билан кўпиртиринг. Ванилин, хамирюмшатгич, хона ҳароратида юмшатилган сариёғ ва тузни қўшинг.

2. Бананни яхшилаб эзиб, тухумли аралашмага солинг.

3. Энди ун қўшиб, сметана қуюқлигида хамир тайёрлаймиз. Хамирни ёғланган газ патнисига солинг. Қалинлиги 1 см.дан ортиқ бўлмасин. Сўнгра 180 даражада қиздирилган газ печига 25 дақиқага қўйинг.

4. Олча мевасига ванилин ва шакар солиб, қайнатиб олинг. Мураббо совигач, кўпиртирилган қаймоқ билан аралаштириб, майдаланган оқ шоколадни қўшинг.

5. Пишган коржни ўзингиз истаган катталикда тўрбурбуркчак шаклларга бўлиб, ўртасига кремдан суртинг-да, 3 қават қилиб ёпиштиринг. Юзи ва атрофларига ҳам кремдан суртиб, 2 соатга музлаткигча қўйинг.

2 соат

6 кишилик

Манба: Darakchi.uz