Зарур масаллиқлар: 600 гр. мол гўшти қиймаси, 1 донадан сабзи ва тухум, 1 бош пиёз, ўсимлик ёғи, туз, мурч.
Тайёрланиши: 1. Майдалаб тўғралган пиёз ва қирғичдан ўтказилган сабзини қиздирилган ўсимлик ёғида қовуринг. Туз, мурч сепишни унутманг.
2. Сабзавотлар пишишига оз қолганида тухумни қўшинг. Оловни пастлаб, 2 дақиқа қолдиринг.
3. Гўшт қиймасини тўрт бўлакка бўлиб, ҳар бирини айлана шаклда ёйинг.
4. Энди гўшт қиймаси ўртасига сабзавотли қайладан солиб, рулет шаклида ўранг.
5. Рулетларни қиздирилган ўсимлик ёғида ўртача оловда иккала томонини ҳам қизартириб қовуринг. Кейин оловни пастлаб, тованинг қопқоғини ёпиб 15-20 дақиқа димланг.
1 соат
4 кишилик
Манба: Darakchi.uz