Агар сиз ҳали ҳам ошхонадаги энг зарарли нарса майонез деб ўйласангиз, хато қиласиз.
Антибактериал ювиш воситаси
Қўлларни ва идишларни ювиш учун антибактериал восита сотиб олиш энг оқилона қарорга ўхшайди. Лекин олимлар буни маъқулламайдилар. Уларнинг фикрича, агар инсон организмига бунга ўхшаш воситалар таркибининг асосини ташкил қилувчи триклозан антибиотигининг жуда кам миқдорда бўлса ҳам тушиши ҳомиладорлик асоратлари ва эндокрин тизими муаммоларига олиб келади, шунингдек у иммун қобилиятига салбий таъсир кўрсатади.
Ёғоч тахталар
Аризона Университети микробиологлари ишлов берувчи ёғоч тахталар кўплаб микроорганизмларнинг манбаи деган хулосага келишди. Уларнинг айтишича, микроблар тўдаси овқатдан заҳарланишни келтириб чиқармаса ҳам тошмалар, вазн йиғилиши ва аллергик реакцияларга сабаб бўлиши мумкин экан.
Ёрилган ва синган идишлар
Ёрилган ёки синган идишларда овқат ейиш хавфли ҳисобланади. Агар сирланган қозон ёки чинни идишнинг юқори қавати зарарланган бўлса, бу идиш тайёрланган материал озиқ-овқат маҳсулотлари билан кимёвий реакцияга киришиши мумкин.
Сувенирлар
Совутгич устидаги магнитлар, ҳар хил ўйинчоқ ҳайкалчалар ва чет элдан келтирилган майда-чуйдалар ошхонага шинамлик бағишлайди албатта, лекин хона муҳитига салбий таъсир кўрсатади. Улар ўзларида чанг, ёғ, майда нарсаларни тўплайди ва микроорганизмлар маконига айланади.
Пластик идишлар
Ҳар бир пластик идишнинг хавфсизлигини кафолатловчи қатъий белгиланган хизмат қилиш муддати бўлади. Бу озиқ-овқатлар учун ишлатиладиган пластиклар учун, идишни қатъий йўриқнома асосида фойдаланиш шарти билан 1-2 йил қилиб белгиланган.
Манба: Daryo.uz