Саломатлик

Овқатдан заҳарланганда қандай чоралар кўриш керак?

Ёзнинг жазирамасида кунларида озиқ-овқат маҳсулотларидан заҳарланиш ҳолатлари кўп учрайди. Чунки иссиқ кунларда озиқ-овқат маҳсулотлари тез бузиладиҚолаверсадам олиш масканларига борганимизда турли-туман овқатларни аралаштириб истеъмол қиламиз ва натижада ошқозонимизни қийнаб қўямиз.

Кўпайган бактериялар сабабчи

Заҳарланишга ошқозон-ичак тизимида маълум бактерияларнинг кўпайиб кетиши сабабчи бўлади. Бошқача қилиб айтганда, бунда ошқозон ва ичакда «ачиш» содир бўлади.

Сут маҳсулотларидан заҳарланиш асоратлари ярим соатдан кейин ўзини билдира бошласа, мевалардан заҳарланиш натижасини 2-3 соатдан кейин кўришингиз мумкин. Гўштли ёки ёғли овқатлар эса секин ҳазм бўлгани боис 3-6 соатдан кейин таъсири сезилади.

Кўнгил айниши, қайт қилиш орқали организм ўзидаги зарарли нарсаларни чиқариб ташлашга ҳаракат қилади.

Баъзи ҳолларда ич кетиши, бош оғриши, тана ҳарорати кўтарилиши кузатилади. Аммо бу ҳар доим ҳам учрамаслиги мумкин. Ўз ҳолатини тушунтириб бера олмайдиган болаларда эса:

  • ич кетиши, қайт қилиш;
  • ланжлик, ётиб олиш, ранги ўзгариши;
  • оғзидан ёмон ҳид келиши;
  • қорни шишиши, қорин ғулдираши;
  • унча юқори бўлмаган иситма чиқиши;
  • иштаҳа йўқлиги ёки ортиқча сув ичиш кузатилади.
  • Ич қотирадиган дори воситалари ичганингиздан сўнг 1-2 соат ўтгач ҳам ич кетиши тўхтамаслиги ичак инфекцияси (дизентерия)дан далолат бўлиши мумкин.
  • Буйрак, жигар ва бошқа ички аъзолар атрофида оғриқ ҳис қилсангиз;
  • қаттиқ бош оғриғи. Бу кўпгина касалликларнинг аломати ҳисобланади. Одатда заҳарланганда бош оғриқ киши қайт қилиши билан ўтиб кетади.
  • Юқори тана ҳарорати, ортиқча терлаш, нафас етмаслиги ва заҳарланишга хос бўлмаган ҳолатлар. Чунки бу заҳарли ёки заҳарли кимёвий воситалар билан ишланган маҳсулотлар (қўзиқорин, нотўғри сақланган консервалар ва ҳ.к.) билан заҳарланиш содир бўлган бўлиши ҳам мумкин.

Заҳарланишни оддий беҳузурликка йўйманг ва мустақил равишда даволашга ҳам ҳаракат қилманг.

Заҳарланишда биринчи ёрдам

Зудлик билан «Тез ёрдам» чақиринг!

Эҳтиёт бўлинг!

Кўкатлар. Ёз таомларини уларсиз тасаввур қилиб бўлмайди. Кўкатларни истеъмол қилишдан аввал бир неча маротаба яхшилаб ювинг.

Тухумда сальмонеллез бактерияси яширин бўлиши мумкин. Шу сабабли нонуштага тухум қайнатмоқчи бўлсангиз, уни 7 дақиқа қайнатинг, қовурмоқчи бўлсангиз, 5 дақиқадан кам вақт қовурманг. Шунингдек, хом тухумдан тайёрланган маҳсулотларни (масалан, кремлар) истеъмол қилиш ҳам тавсия этилмайди.

Картошка. Янги чиққан картошка ҳеч қандай заҳарланишга олиб келмайди. Аммо эски, ўтган йилги картошкани истеъмол қилишда эҳтиёт бўлинг.

Пишлоқ. Айниқса, ҳомиладор аёллар юмшоқ пишлоқлар истеъмол қилмаганлари маъқул. Чунки пишлоқда Listeria бактерияси бўлиши мумкин. У эса ҳомила тушишига олиб келади.

Музқаймоқ. Эриб қолган ёки эриб, қайта музлатилган музқаймоқларни еманг.

Шифокор Беҳзод Раҳимқулов тавсиялари асосида тайёрланди.

Манба: Darakchi.uz