Маданият

Пластик жарроҳликнинг "плюс-минус"лари ҳақида

Илгари Голливуд юлдузлариники каби кўз-қовоқлару, чиройли қоматни фақат хаёл қилган бўлсак, бугун улар оддий турмуш тарзимизга айланган. Ҳатто «кўзини торттирибди, лабини шиширибди» деган сўзлар биланкимни ҳайрон қолдиролмайсиз.

Бугунги кунда икки йўналиш бўйича пластик жарроҳлик амалиётлари бажарилмоқда. Булар — пластик реконструктив ҳамда эстетик пластик жарроҳликдир. Пластик реконструктив жарроҳлик – туғма нуқсонлар, танадаги турли хил аномалиялар, орттирилган жароҳатлар, тери куйишларидан кейинги ўзгаришларни бартараф этиш мақсадида ўтказиладиган амалиёт ҳисобланади.

Вақт ўтгани сайин инсон организми, хусусан, тери қатламида ёшга доир ўзгаришлар содир бўлади. Буни бартараф этиш, яъни қариш жараёни ташқи кўринишда акс этишининг олдини олишда эстетик пластик жарроҳлик услуби қўлланади.

Илгари лаб коррекцияси учун бир марталик муолажалардан фойдаланшишган. Бунда қўлланиладиган иньекция таркиби силикон ва акрил гелларидан иборат бўлиб, нахри жуда арзон эди. Қолаверса, инсон организми учун зарари ҳам бор. Бугун лаб шаклини ўзгартириш бўйича бажарилаётган амалиётларда гиалурон кислотаси ёхуд гиалурон+ёғ усули бажарилмоқда. Бу мутлақо хавфсиз амалиёт ҳисобланади.

Абдоминопластика – қориндаги ёғлардан халос бўлиш

Мазкур амалиёт жараёнида териости ёғ қавати ва ортиқча тери қатлами олиб ташланади. Операциядан сўнг 2 ҳафта давомида оғир меҳнат фаолияти билан шуғулланмаслик, парҳез тутиш тавсия этилади.

Муолажа натижаси бир умрлик!

Қош-қовоқни «торттириш»

Бу амалиёт натижасида қовоқлардаги шишларни кетказиш, кўз ости қопчаларини бартараф этиш ва кўз атрофидаги терини таранглаштириш (майда ажинларни йўқотиш)га эришиш мумкин.

Липосакция

Бўйин ва энгак, бел, қорин, сон соҳаси, сут безлари ва тиззадаги ортиқча ёғ қатламларини липосакция усулида тузатиш мумкин. Мазкур амалиёт тананинг бир қанча соҳаларида мавжуд ташқи ўзгаришларни меъёрига келтириш учун бажарилади. Липосакция усулида муаммоли соҳадаги терининг ости ёғ қавати олиб ташланиб, теридаги «қават» ва буришишлар йўқ қилинади.

Юз терисининг «янги» ланиши

Ёшга доир ўзгаришлар, хусусан, юз териси ажинлари, териқаватининг қат-қат бўлиб қолиши, тана вазни ортиши ёхуд камайишида иккинчи энгак пайдо бўлиши каби ҳолатларда пластик жарроҳлик усулига мурожаат қилиш мумкин. Териқавати тортилиб, кесим чоклари қулоқ ортига яширилади. Амалиёт натижаси 1-1,5 ойдан сўнг сезила бошлайди.

Бурунни тўғирлаш

Бурун шаклини ўзгартириш, туғма нуқсонларни бартараф этиш ва нафас йўллари билан боғлиқ ўзгаришларни бартараф этиш ринопластика усулида бажарилади. Шунингдек, бурун дўнглиги, шакли қийшайиши, бурун ўлчамининг катта ё кичиклигини коррекция қилиш ҳам мазкур амалиёт сирасидандир.

БОТОКС

Оғриқсиз ва операциясиз бажариладиган амалиёт ҳисобланиб, юздаги мимик ажинларни йўқотиш учун қўлланади. Пешана, кўз ва бурун трофидаги майда мимик ажинлар мавжуд соҳага махсус ингичка игна ёрдамида ботулотоксин юборилади. Препарат теридаги зўриқишни бартараф этиб, мимик ажинларнинг ёзлиши ва текисланишини таъминлайди. Қўлтиқ ости терлашидаям қўлланилади.

Манба: Darakchi.uz