Қаҳвани хуш кўрсангиз, мана, сизга яна бир «мазали ниқоб». Қаҳвали ниқобни тайёрлаш учун 1 ош қошиқ майдаланган қаҳва, 1 ош қошиқ йогурт ва 1 чой қошиқ зайтун ёғи керак. Барча масаллиқларни яхшилаб аралаштириб, юз терисига аста-секин суртинг. 5 дақиқадан сўнг аввал илиқ, сўнгра совуқ сув билан юзингизни чайинг. Мазкур ниқобдан сўнг юз териси тортилиб, ранги тиниқлашади.
Манба: Darakchi.uz