Биласизми?

Қандай қилиб овқатланиш ёрдамида кўриш қобилиятини яхшилаш мумкин?

Узоқ вақтлардан буён тиббиёт инсоннинг энг қимматли туйғуси – кўриш қобилиятининг нормал фаолият кўрсатишини сақлаб қолиш учун ҳар хил усуллар ва воситаларни ишлаб чиқиш билан шуғулланиб келмоқда. Кўплаб дориворли усуллар, гимнастика ва массаж кўриш қобилиятининг пасайиб кетишини тўхтатишга ёрдам беради. Шу билан бир қаторда парҳезшунос шифокорлар бу аъзони рағбатлантириш учун қуйидаги озиқ-овқатлардан фойдаланишни қаттиқ туриб тавсия қилишмоқда.

  • Грейпфрутлар. Цитруслиларга хос бўлган айнан тахирроқ модда кўриш қобилиятининг ўткирлигини қайтаришга бебаҳо ёрдам кўрсатади. Шу сабабли меваларнинг сиқилган шарбатидан кўра этлари билан биргаликда фойдалироқ бўлган юпқа пардасини олиб ташламасдан бутунича ишлатиш керак.
  • Карам. Тузланган карамда К витамини кўпроқ бўлади. Бу витамин кўриш қобилиятининг нормал фаолият кўрсатишини таъминлайди. Лекин унга ҳароратли ишлов берилганда К витамини парчаланиб кетади.
  • Клюква ва лимон кўриш қобилияти учун C витаминининг манбаси сифатида зарур бўлади. Организмни бу витаминлар билан таъминлаш учун қалампир ёки қора қорағат истеъмол қилиш жуда фойдали.
  • Оқ қовоқ уруғлари, ёнғоқлар кўз учун жуда муҳим бўлган рух моддасининг манбаси ҳисобланади. Салатдаги қовоқ уруғлари карам билан биргаликда кўзнинг ёруғликка бўлган сезгирлигини пасайтиришга ёрдам беради.
  • Бу резавор мева таркибидаги фойдали моддаларнинг тўлиқ тўпламини таърифлаб бўлмайди. Офталмологлар черниканинг шифобахш хусусиятларини анчадан бери билишади, шунинг учун ўзларининг беморларига бу шифобахш мевани мунтазам равишда истеъмол қилиб туришни тавсия қилишади.

Махсус парҳезга риоя қилган ҳолда ва юқорида санаб ўтилган озиқ-овқатларни истеъмол қилиш билан қариганингизда ҳам кўриш қобилиятингизни тўлиқ сақлай олишингиз мумкин.

Манба: Daryo.uz