Саломатлик

Қандли диабетда оёқлар парвариши муҳим!

Кун давомида жуссамизни кўтариб юрадиган оёқларимизга қанчалар оғирлик тушишинитасаввур қилиш қийин эмасАйтайликоёқ кафтида қадоқ ёки ёриқлар пайдо бўлсақанчалар азобланамизСоғлом одамлар бундай муаммоларни оддий қабул қилишадибироқ қандли диабетга чалинганлар учун арзимаган зарарланиш ва инфекциялар ҳамоғир асоратларга олиб келиши мумкинАйниқсабу дардга қарши узоқ йиллардан берикурашиб келаётганлар ва кексаларнинг оёқларида томирлар зарарланибқон айланишибузиладиУстига-устакқон таркибида қанд миқдорининг ортиқ бўлиши нерв учлариниҳам зарарламай қўймайдиОқибатда бемор босимоғриқ ва иссиқликни сезишимкониятидан айриладиВаҳоланкиоғриқ одам организми учун жуда зарурчунки ухавфдан огоҳ этадиШунинг учун ҳам қандли диабет касаллигида оёқлар парваришига алоҳида эътибор қаратиш талаб этилади.

Тери қуриб қолмасин!

  • Ҳар куни оёқларингизни яхшилаб ювинг, яхшиси, болалар совунидан фойдаланинг. Сув ҳароратини ўлчанг (масалан, тирсак билан).
  • Оёқларингиз сувда 5 дақиқадан ортиқ турмасин.
  • Оёқ бармоқлари орасидаги терига алоҳида эътибор беринг.
  • Оёқларни юмшоқ сочиқ билан яхшилаб артинг, тирноқларингизни жуда қисқа қилиб ва бурчакларини айлана тарзда қирқманг.
  • Терининг юмшоқлиги, эгилувчанлигини сақлаш зарур. Чунки қон томирларининг узоқ вақт шикастланган ҳолда бўлиши терининг жуда қуриб қолиши ва осонлик билан ёрилишига сабаб бўлиши мумкин. Яхшиси, намловчи кремдан фойдаланинг.
  • Яхши ёритилган жойда ойнадан фойдаланган ҳолда оёқларингиз ва уларнинг кафтини кўздан кечиринг. Бармоқларингиз орасидаги терига, тери қатламидаги ёриқларга, қирилган, тирналган, қавариқ жойларга, яраларга, тери қатлами рангининг ўзгаришига, ҳарорат ва таъсирни сезиш қобилиятининг ўзгаришига эътибор беринг.

Пойабзал қулай бўлсин!

  • Оёқларингиз тагини асранг, кўчада ҳам, уйда ҳам оёқяланг юрманг. Табиий матолар (жун, пахта)дан тайёрланган оқ тусли пайпоқ кийганингиз маъқул. Пайпоқнинг резинаси оёқни қисмаслиги керак, акс ҳолда оёқларда қон айланиши бузилиши мумкин. Пайпоқларни ҳар куни алмаштиринг, оёқни иссиқлик асбобларидан узоқ сақланг.
  • Пойабзални синчиклаб танланг, у тегишли ўлчамда ва қулай бўлиши зарур. Орқа тарафи мустаҳкам, усти юмшоқ, тумшуғи кенг ёки тўртбурчак шаклдаги, қалин амортизация қилувчи спорт пойабзали ёки кроссовка қийган маъқул. Ана шундай пойабзалларнинг аксариятида олинадиган патаклари бўлади, чунки бемор ўзига керакли патаклар сонини ўзи белгилаши зарур (масалан, оёқлари шишганда).
  • Пойабзални кийишдан олдин унинг ичи текислигига ишонч ҳосил қилинг.

Ўзингизни ўзингиз даволаманг!

Қандли диабет касаллигида оёқ кафтлари озгина шикастланса ҳам узоқ вақт битмайди ва фаол даволашни талаб этади. Бундай пайтда яраланган жойга яхшилаб кучсиз антисептик суртинг, сўнг қуруқ мато босинг. Зелёнка ёки йод каби антисептиклардан фойдаланиш керак эмас. Чунки дорининг ранги шифокорга яллиғланиш даражасини ёки инфекция бор-йўқлигини аниқлаш имконини бермайди.

Сўгал, қадоқ ёки терининг дағаллашган жойларини йўқотувчи дорилардан фойдаланманг. Агар яра 2-3 кун мобайнида битмаса, подиатрист ёки кероподист каби мутахассисларга мурожаат қилинг. Ўзингизни ўзингиз даволаманг!

Ичиш ва чекиш — энг катта душман!

Маълумки, қандли диабетда майда қон томирлари зарарланади, тўқималарнинг озиқланиши ва қон билан таъминланиши бузилади. Худди шу бузилишлар инсульт, миокард инфаркти, буйраклар ва кўзларда, оёқ-қўлларда жиддий асоратлар ривожланиши учун замин яратади. Сигарета чекиш ва спиртли ичимликлар истеъмол қилиш ана шу асоратларни янада кучайтиради.

Спиртли ичимликлар таркибидаги глюкоза қандли диабетга чалинган беморга қўшимча салбий таъсир кўрсатади.

Манба: Darakchi.uz