Маданият

Қишда тўлишмаслик учун 6 маслаҳат

Ҳарорат пасайгани сари танамизнинг иссиқликка бўлган эҳтиёжи ҳам ортади. Совуқ кунларда бир пиёла қайноқ чой жонга оро киради, албатта. Аммо чойнинг ўзи бўлса кошкийди, унга шоколад, ширин булочка, ҳеч бўлмаганда, шакар ҳамроҳлик қилмаса, томоқдан ўтмайдигандек. Шу тариқа, қарабсизки баҳорга чиқиб, ортиқча сантиметрлар қаердан пайдо бўлганини билолмай лолу ҳайронсиз. Аммо келгуси баҳорда қомат ҳақида қайғурмасликнинг имкони бор.Қуйидаги кичик тавсияларга амал қилсангиз, қиш қоматингизга зиён етказолмайди.

Овқатни совитмасдан енг

Мутахассислар ҳар қандай таомни ҳам иссқлигида танавул қилиш лозимлигини таъкидлашмоқда. Бир қатор шифокорлар томонидан ўтказилган кузатувлар натижаси иссиқ овқат ошқозонда совуғига нисбатан секинроқ сўрилиб, узоқ муддат тўқлик ҳисссини таъминлаши аниқланган.

Кела солиб музлатгични очманг

Ташқаридан кирган заҳотингиз таом танавул қилиш одатидан халос бўлинг. Чунки организм бундай пайтда кўп миқдорда энергия сарфлаб, унинг ўрнини дарҳол тўлдиришни талаб қилади. Натижада кучли очлик ҳисси пайдо бўлиб, меъёридан ортиқ таонм танавул қилишга сабаб бўлиши исботланган. Бундай пайтда бир пиёла иссиқ чой ичиб олсангизочлик ҳиссини пасайиб, айнан эҳтиёжингиз миқдорида таомланасиз.

Ёғлардан воз кечманг

Тўлишиб бораётган санамлар, негадир, муаммонинг асосий сабабчиси ёғлар деб ўйлашади. Аслида, улар совуқ кунларда жонга оро кирувчи тенги йўқ маҳсулотдир. Организмга тушгач, ёғлар ёғ кислоталари ва глицеринга ажралади. Бу эса ўз навбатида мушакларда иссиқлик ишлаб чиқарилишини рағбатлантиради. Улар секин ҳазм бўлганлиги туфайли исиниш жараёни ҳам узоқ давом этади. Бироқ ёғларни тўғри танлай олиш ва меъёрга амал қилиш муҳим. Акс ҳолда, исиниш ўрнига ортиқча сантиметрларга мубтало бўлиш хеч гап эмас. Демак, балиқ мойи, ўсимлик мойи, ёнғоқлар таркибидаги ёғлар ва рафинадланмаган ёғлардан фойдаланиш мақсадга мувофиқ.

Секин чайнанг

Инсон мияси тўқлик ҳиссини туйиши учун камида 20 дақиқа зарур бўлади. Шунинг учун таомни шошмасдан, яхшилаб чайнаб ейдигин кишилар семизлик муаммосига дуч келмайдилар. Агар сиз ҳам шундай кишилар қаторида бўлишни истасангиз таомни шошмасдан, охиста танавул қилинг.

Муҳими зерикманг

Қишда кўпчилик қорин очганидан эмас, айнан зерикканидан музлатгич томон серқатнов бўлиб қолади. ҳа-да, хеч қандай юмуш билан банд бўлмагандан кейин, ҳаёллар ширинликларга, нон ва таомларга чорлайверади- чорлайверади. Бу исботланган аксиома! Ушбу зарарли одатни имкон қадар камайтириш учун эса қўл ва мияни бирор фойдали машғулот билан банд қилиш лозим. Маслаҳатимиз қизиқишларингизга мос хобби топинг. Тўқиш, кашта тикиш, китоб ўқиш, кроссворд ечиш, бирор фойдали буюм ясашга ҳаракат қилинг. Шу тариқа ҳам вақтни мароқли ўтказасиз, ҳам ортиқча вазн хавфидан халос бўласиз.

Манба: Darakchi.uz