Фойдаси
+ Сақични чайнаш жараёнида ошқозондаги суюқлик ширасининг ажралиши ортиб, ҳазм қилиш жараёни яхшиланади.
+ Оғиз бўшлиғидаги овқат қолдиқларининг маълум қисмини тозалайди.
+ Озиш учун тутиладиган парҳезларда сақичдан фойдаланиш мумкин. Лекин чайнаш давомийлиги 10-15 дақиқадан ошмаслиги лозим. Бироқ егулик ўрнига сақич чайнаш қатъиян таъқиқланади.
+ Ўткир таъмли егуликларни истеъмол қилгандан сўнг оғиз бўшлиғидаги ҳавони тозалайди.
Сақич чайнашнинг фойдаси узоғи билан 10-15 дақиқагача етиши мумкин.
Зарари
- Мунтазам сақич чайнаш натижасида тишлар ўрнидан қўзғалиши мумкин.
- Оч қоринга сақич чайнаш саломатлик учун зарарли. Боиси бунда ошқозонда ишлаб чиқариладиган ширанинг ортиши кузатилиб, оқибатда гастрит, ҳатто ошқозон ярасини ҳам келтириб чиқариши мумкин.
- Сақич чайнаш вақтида спиртли, газли ичимликлар, сигарета чекиш тавсия этилмайди. Сабаби сақич хусусиятига кўра турли концероген моддаларни ўзига сингдириб олиб, сўлак орқали организмга туширади.
Ўрганиб қолманг!
Мунтазам сақич чайнайдиганларга аҳамият берган бўлсангиз, уларда сўлак ажралиши фаоллашган бўлади. Бунинг боиси шундаки, сақич чайнашда оғиз бўшлиғидаги сўлак безлари фаол ҳаракатга ўрганиб қолади. Ҳатто сақич чайналмаганда ҳам оғиз бўшлиғида сўлак ажралиши давом этаверади.
Манба: Darakchi.uz