— Бел оғриғига қарши белга тақиладиган корсетларни тавсия этишади, аммо улар нақадар ишончли? Безовталик ўтиб кетгунича фойдалансам, кейин ўрганиш ҳисси пайдо бўлмайдими?
Саодат Жалилова, Тошкент вилояти
Нодира ҲАМРОЕВА, терапевт:
— Агар даволовчи шифокорингиз бел учун корсетларни тавсия қилган бўлса, фойдаланиб кўришингиз мумкин. Корсетларнинг асосий вазифаси оғриқни енгиллаштиришда ёрдам бериш ҳамда танани тик тута билишни таъминлашдир. Мунтазам фойдаланилганида кўникиш ҳиссини пайдо қилмаслиги ва кўмакчи даво чораларидан бири эканлиги билан корсетлар ортиқча изоҳга ҳожат қолдирмайди.
Манба: Darakchi.uz