Маданият

Сочлар нима учун оқаради ва қандай қилиб бунинг олдини олиш мумкин?

Организмда сочларнинг ранги учун махсус меланоцит ҳужайраларида ишлаб чиқариладиган меланин пигментлари жавоб беради.

Пигментлар ишлаб чиқарилиши тўхтатилгандан сўнг оқ сочлар пайдо бўлади.

Бу жараёнга қариш, генетик омиллар, касалликлар, чекиш ва B12 витаминларининг етишмаслиги каби омиллар таъсир қилиши мумкин.

Ёшга ва ирсиятга боғлиқ равишда пигментларнинг йўқолишига қарши чоралар йўқ.

Шунинг учун, маслаҳатимиз: оқ сочлардан қутулмоқчи бўлсангиз уларни бўяшингиз мумкин.

Оқ сочларни сочлар учун махсус туш билан бўянг. У алоҳида оқ соч тутамларини яшириш учун жуда мос келади ва сув билан ювиб ташлаш мумкин.

Оқарган соч илдизларини бўяш учун махсус воситалардан ҳам фойдаланишингиз мумкин. Улар спрей ёки упа кўринишида чиқарилади ва уни то шампунь билан ювиб ташламагунингизча сақланиб туради.

Рангли шампунлардан фойдаланинг. У тез ювилиб кетмайди ва сочларингизда бир неча кунгача туради.

Агар сочларингиз оқариши ёшга ҳам, ирсиятга ҳам боғлиқ бўлмаса, у ҳолда бу жараённи орқага суриш мумкин.

Бунинг учун:

  • Чекишни ташланг (ёки умуман бошламанг).
  • Ҳайвонлардан олинадиган озиқ-овқатларни истеъмол қилинг, айниқса жигар: унинг таркибида B12 витамини бор.
  • Махсус витаминли қўшимчаларни яхшиси шифокор билан маслаҳатлашгандан сўнг қабул қилганингиз маъқул.
  • Стресс билан курашишга ўрганинг.

Манба: Daryo.uz