Маданият

Сочлар узоқ вақт тоза ва чиройли бўлиб қолиши учун уларни қандай ювиш керак?

Парижлик машҳур мутахассис Кристоф Робиннинг сочлар ҳар доим чиройли ва соғлом бўлиб туриши учун нималар қилиш кераклиги ҳақида бир неча маслаҳатлари билан танишинг.

Биринчи қадам

Ювишдан кейин тараш осон бўлиши учун бошида уларни таранг. Кристоф Робин аввало сочларнинг учини, кейин эса илдизларини тарашни тавсия қилади.

Иккинчи қадам

Сочларингизнинг учларига бирор-бир табиий ёғ суринг ва уларни яна таранг. Тоза бодом ёки арган ёғлари жуда мос келади. Аслида уларни сочларингизда бир кеча қолдирсангиз мақсадга мувофиқ бўлар эди, лекин буни истамасангиз 15 дақиқа ҳам етади.

Учинчи қадам

Сочингизнинг турига мос келувчи шампундан фойдаланинг.

Мутахассиснинг фикрича, бўялган сочларни яхшиси сульфатсиз шампунлар билан ювганингиз маъқул. Сульфатли шампунларни эса бўялмаган ва илдизлари ёғли бўлган сочлар учун ишлатиш мумкин. Жингалак сочлилар эса уларнинг сочлари қуруқликка мойил бўлгани учун тозаловчи кондиционерлардан фойдаланишлари мумкин. Ва энг асосийси, шампунни (бир чой қошиғи етарли бўлади) сочнинг учларига эмас балки илдизларига суриш керак.

Тўртинчи қадам

Шампунни яхшилаб ювиб ташланг. «Кўпчилик бу жараёнга етарлича вақт сарфламайди ва ювиш воситасини тўлиқ кетказмайди, — дейди Кристоф. — Сочлар тозаликдан ғичирлашлари керак».

Манба: Daryo.uz