Маданият

Сочларни фен ёрдамида тўғри қуритиш қоидалари

Биз ҳатто соч қуритиш каби жуда оддий жараёнларда ҳам анча кўп хатоларга йўл қўйишимиз мумкин экан.

Фенни нотўғри ушлайсиз

Сочлар кутикуласини текислаш учун ҳаво оқимини юқоридан пастга томон йўналтириш зарур. Яхшиси фенни бошқарувчи қўлда ушлаган маъқул, бу ҳаракатларнинг бир текис ва аниқ бўлишини таъминлайди.

Қуритишни совуқ ҳаво билан тугатмайсиз

Сочлар ялтираши учун, ҳар бир фойдаланишнинг охирида сочлар узунлиги бўйлаб фен ёрдамида совуқ ҳаво оқимини юбориш керак. Бундай усул соч тангачаларини текислайди ва ундаги намликни сақлашга ёрдам беради.

Ҳарорат режимини ўзгартирманг

Қуритишни яхшиси аста-секин пасайтириш йўли билан иссиқ ҳаводан бошлаганингиз маъқул. Бунда сиз сочларни қуритиб юбормайсиз ва унинг озода кўринишини сақлаб қоласиз. Лекин бу ерда ҳам меъёрини билиш керак. Ҳаво ҳаддан ташқари иссиқ ёки совуқ бўлмаслиги керак — бундай қуритиш сочларингизга фақат зарар етказади.

Ҳаддан ташқари ҳўл сочларни қуритасиз

Ҳаддан ташқари ҳўл сочлар кўпроқ таъсирчан бўлади, шунинг учун улар табиий равишда бироз қуригандан кейин фен ёрдамида қуритишга киришганингиз маъқул. Шунингдек ҳўл сочларни тарашни мутлақо тавсия қилмаймиз, акс ҳолда уларнинг тузилишига зарар етказишингиз мумкин.

Иссиқликдан ҳимояловчи воситалардан фойдаланмайсиз

Ҳар қандай турмаклашга киришишдан олдин, ҳатто фен билан қуритишдан ҳам олдин, иссиқликдан ҳимоя қилувчи воситалардан фойдаланиш зарур! Шунда сиз сочларингизни ҳароратнинг зарарли таъсиридан ҳимоя қилган бўласиз. Қуритишдан кейин сочларга қўшимча намлик ва ялтироқлик бериш учун уларнинг узунлиги бўйлаб бир томчи кокос ёғи суришингиз мумкин.

Манба: Daryo.uz