Саломатлик

Терлашнинг 4 сабаби ва унинг олдини олиш йўллари

Кўпчилик одамлар қўлтиқ соҳаларида ҳар доим беихтиёр равишда ҳўл доғлар пайдо бўлишидан ўзларини ноқулай ва қатъиятсиз сезади.

Биз бу масалани тушуниб олишга ва сизга ҳаддан ташқари кўп терлаш қандай сабабларга кўра содир бўлиши, унга қарши қандай курашиш мумкинлиги ҳақида айтиб беришга қарор қилдик.

  1. Стресс

Стресснинг яна бир камчилиги — ҳаддан ташқари кўп терлаш ва нохуш ҳид.  Тер ва нохуш ҳидга қарши курашувчи энг оддий восита — бу фақат эрталаб ишга кетишдан олдин эмас, балки тунда ухлашдан олдин тоза ва қуруқ қўлтиққа суриладиган антиперспирант. Антиперспирантга айнан кечаси тер ажратувчи безларни бекитиш ва терлашни тўхтатиш осонроқ бўлади.

  1. Бахт

Терлашнинг қувонч ёки қўрқув онларида ҳам ўзига хос хусусиятлари бўлади — ҳис қилинаётган туйғуга боғлиқ равишда ҳид ўзгариши мумкин.

Ўтказилган тажрибалар натижаларига кўра, терлаш вақтида ўзларини бахтли ҳис қилган аёллар қўрқинч ҳис қилган аёллардан фарқли равишда, ёқимсиз ҳид билан боғлиқ ҳеч қандай муаммо сезмадилар.

Шунинг учун фақат хурсанд бўлиб ва кулиб юринг, шундагина сизда терлаш билан боғлиқ ҳеч қандай муаммо бўлмайди.

  1. Шакарнинг пастлиги

Агар организмда шакар билан боғлиқ муаммолар бўлса, унда бошнинг орқа томони ва пешана соҳаси терлайди. Агар сиз кўпроқ куч сарф қилган бўлсангиз, шакар миқдорини ошириш жуда осон. Бунинг учун бирон-нима ейиш ёки ичиш керак.

Қандли диабет ҳолатларида эса энг яхши дезодорант — бу терлашни эмас, балки ҳидни бартараф қилиш.

  1. Ҳаддан ташқари кўп сув ичиш

Кўп сув ичиш фойдали одат бўлса ҳам, унинг ёмон томони — тузли тер чиқиши. Шунинг учун сиз бир кунда 2 литрдан кўп сув ичмаслигингиз керак. Таркибида натрий бўлган озиқ-овқатларни кўпроқ, тузни эса камроқ истеъмол қилишингиз лозим.

Манба: Daryo.uz