Ошхона

Творогдан дастурхонингиз учун 4 хил рецепт

1. Обакидандонлар

Зарур масаллиқлар: 350 гр. творог, 50 гр. ёнғоқ, 150 гр. майдаланган печенье, шакар, шоколад, бир чимдим ванилин.

Тайёрланиши:

Творогни блендерда майинлаштириб олинг. Шакар, ванилин, майдаланган печенье ва ёнғоқни солиб яxшилаб аралаштиринг. Тайёр қоришмадан кичкина шарчалар ясаб олиб, сув буғида эритилган шоколадга ботириб олинг. 1 соат давомида музлатгичда турганидан кейин дастурхонга тортсангиз бўлади.

2. Панна-котта

Зарур масаллиқлар: 400 гр. творог, 300 гр. сметана, 200 гр. сут, 15 гр. желатин, қанд упаси.

Тайёрланиши:

Желатинга қайнаган сув қуйиб, ивинг. Блендер ёрдамида сут ва творогни аралаштиринг. Желатинни творогга қўшиб, яна блендерда аралаштиринг. Кейин қанд упасини қўшиб, охирги марта блендерга мурожаат қиласиз. Тайёр массани кекс қолипларига солиб, музлатгичга 25–40 дақиқага қўйинг. Реза мевалар билан безаб, дастурхонга тортинг.

3. Чучваралар

Зарур масаллиқлар: 400 гр. қуруқ творог, 1 ош қошиқ шакар, 2 дона туxум, 1 стакан ун, бир чимдим туз.

Тайёрланиши:

Аввалдан қозонда сувни қайнатиб қўйинг. Творог, туxум, шакар ва уннинг ярмини аралаштириб хамир тайёрланг. Столга қолган унни сепиб, творогли xамирни эµтиёткорлик билан ўртача қалинликдаги рулет шаклга келтиринг. Ўрамдан кичик-кичик бўлакларни кесиб олинг-да, қайнаётган сувга солинг. 3–5 дақиқада тайёр бўлади. Сметана ёки мураббо билан есангиз, мазаси оғзингизда қолади.

4. Кекс

Зарур масаллиқлар: 200 гр. творог, 2 ош қошиқ сметана, 2 дона туxум, 2 ош қошиқ сариёғ, 1 стакан ун, 1 стакан шакар, 0,5 чой қошиқ истеъмол содаси.

Тайёрланиши:

Творог, туxум, сметана ва юмшатилган сариёғни аталаб олинг. Бошқа идишда эса ун, шакар ва истеъмол содасини аралаштирасиз. Суюқ ва қуюқ қоришмаларни бирлаштиринг. Кекс қолипига солиб, 180 даражада қиздирилган газ печида 35-45 дақиқа пишириб олинг.

Манба: Darakchi.uz