Маданият

Уй шароитида тишларни оқартириш учун 3 ажойиб восита

Одамлар тишларни оқартирувчи қимматбаҳо воситалар ва амалларга жуда кўп маблағ сарфлайди. Афсуски, уларнинг кўпчилиги ўзимиз кутганимиздек яхши натижаларни бера олмайди. Лекин бу билан уй шароитида курашиш усуллари ҳам мавжуд.

  1. Ичимлик содаси

Ичимлик содаси — пишириқлар тайёрлашда ишлатиладиган ва тишларни оқартириш борасида ҳам мўъжизалар яратувчи таркибий қисм ҳисобланади. Соданинг унчалик кўп бўлмаган миқдорини ичимлик суви билан аралаштиринг ва фойдаланишдан олдин тиш чўткаси устига суринг. Шунингдек содани тишларга бармоқларингиз билан ҳам суришингиз мумкин. Бир дақиқа қолдиринг ва албатта оғзингизни яхшилаб чайқаб ташланг — соданинг давомли таъсири натижасида тишларнинг эмал қавати емирилиши мумкин.

  1. Меваларнинг пўсти

Сиз ҳозиргина банан ёки апелсин едингизми? Пўстини ташлаб юборманг: у эмаль қаватига тикловчи таъсир кўрсатиш хусусиятига эга бўлган магний, калий ва марганец каби минералларга жуда бой. Тишларни тозалашда улардан фойдаланинг — майдаланган пўслоқни тиш пастасига қўшинг!

  1. Олма сиркаси

Олма сиркаси нафақат салатлар ва таомлар таъмини яхшилашда, балки тишларни оқартиришда ва ялтиратишда ҳам ёрдам беради. Тишларингизни бу суюқлик билан ишқаланг ва оғзингизни яхшилаб чайқаб ташланг. Бу амалларни бир неча кун давомида такрорлаш натижасида улар оппоқ тусга киради ва ялтирайди!

Балки сизга бу табиий воситалар таъсирининг самараси дарров билинмаслиги мумкин. Лекин сабр қилсангиз — сиз ўзингиз хоҳлаган натижаларга эришишингиз ва тишларингизнинг гўзаллигидан завқланиб бемалол кулишингиз мумкин.

Манба: Daryo.uz