Биз сизнинг эътиборингизга тайёрлаш жуда осон бўлган, таъми эса ҳақиқий Twix’дан ҳам мазали бўлган шоколад рецептини ҳавола қилмоқчимиз. Албатта тайёрлаб кўринг!
Керакли масаллиқлар:
- 400 г сариёғ
- 2 стакан ун
- ярим стакан шакар
- 2 банка қуюлтирилган сут
- 300 г сутли шоколад
Тайёрланиши:
- Сариёғ (карамелли аралашма учун бироз қисмини қолдиринг), ун ва шакарни блендерда аралаштирамиз.
- Хамир уваланувчан чиқади. Уни тўғри бурчакли формага жойлаштиринг, шиббаланг, 180 даражагача қиздирилган духовкага қўйинг. 20 дақиқа давомида пиширинг.
- Чуқур товада карамелли аралашмани тайёрлаймиз. Бунинг учун унинг ичига қолган сариёғни ва 2 банка қуюлтирилган сутни солинг, ўртача оловга қўйинг ва карамелли масса ҳолатига келгунча қайнатинг. Бунга 20 дақиқага яқин вақт кетади.
- Тайёр бўлган коржлар устига карамелли аралашмани жойлаштирамиз, текислаймиз
- Охирги ишимиз шоколадни тайёрлаш бўлади. Уни сувли ҳаммомда эритамиз. Кейин бу шоколадни карамелли масса солинган корж устига қуямиз, яна текислаймиз.
- Уни совутгичга қўямиз ва яхши совигунча кутамиз. Хоҳлаган шаклда қилиб кесамиз ва дастурхонга тортамиз.
Ёқимли иштаҳа!
Манба: Daryo.uz