Юрак-қон томир фаолияти билан боғлиқ хасталикларда кун давомида 2-3 тагача хурмо мевасини истеъмол қилиш фойдали. Мева таркибидаги калий моддаси юрак мушакларини мустаҳкамлаб, организмдан ортиқча суюқликни ҳайдайди. Мева таркибидаги С витамини юрак-қон томир девори учун фойдали.
Рецепт:
- Камқонликда ва ичаклар фаолияти бузилишида: 6 та хурмони бўлакларга ажратиб, 750 мл. сувда 20 дақиқа қайнатилади. Оловдан олгач, бироз тиндирилиб, 200 граммдан ҳар 4 соат оралиғида ичилади.
- Болалардаги ич кетишида: гуруч қайнатилган сувга қуритилган хурмо мевасини қўшиб истеъмол қилинади.
- Буйрак фаолияти билан боғлиқ хасталикларда: 4 та хурмони бўлакларга ажратиб, 1 литрсувда қайнатилади. 10 дақиқа қайнагач, оловдан олиб, совутилади. Қайнатмани кунига 2 маҳал ичиб, меваси истеъмол қилинади. Хурмо буйракдаги тош ва қумларни парчалаб, тушириш хусусиятига ҳам эгалиги нуқтаи назаридан ушбу рецепт фойдали.
- Косметик восита сифатида: юздаги ҳуснбузар ва бошқа тошмаларни бартараф этишда битта хурмони 1 дона тухумга аралаштириб, юз терисига суртилади. Хурмо таркибидаги шамоллашга қарши витаминлар муаммоли юз терисини тозалаб, тошмаларни кетказади.
Кимларга мумкин эмас?
Хурмо меваси таркибида қанд миқдори юқори. Шу сабабли қандли диабет хасталигига чалинганларга хурмони ортиқча ейиш мумкин эмас. Шунингдек, бу мевани истеъмол қилишда сув ва сут билан аралаштириш тавсия этилмайди.
Манба: Darakchi.uz