Ошхона

"Ёз ифори" пироги - шафтоли мавсумини бой берманг

Зарур масаллиқлар: 200 мл. сметана, 1,5 стакан ун, 110 гр. сариёғ, 100 гр. шакар, 3 дона тухум, 5 та шафтоли, 2 ош қошиқ сут, 1 чой қошиқ маккажўхори крахмали, туз, ванилин.

Тайёрланиши: 1. Тўртбурчак шаклда тўғралган сариёғни ун ва туз билан пичоқ ёрдамида аралаштиринг. Кейин 1 дона тухум ва сутни қўшиб, қўлга ёпишадиган хамир тайёрланг. Хамирни целлофанга ўраб, 30 дақиқага музлаткичга қўйинг.

2. Сметанага шакар, тухум, крахмал ва ванилин қўшиб, яхшилаб аралаштиринг.

3. Хамирни юпқароқ қилиб ёйиб, айлана шаклдаги қолипга, пишириқ қоғози устига солинг. Хамирнинг атрофини кўтариб чиқинг.

4. Шафтолини ярим ой шаклида тўғраб, пирог устига териб чиқинг. Устидан сметанали аралашмани қуйиб, 180 даражада қиздирилган газ печига 45 дақиқага қўйинг.

6 кишилик

1 соат

Манба: Darakchi.uz