Маданият

Юз терисини чуқур тозалашнинг осон, арзон ва тезкор усули

Фаоллаштирилган кўмир – токсинларни ва бошқа зарарли моддаларни ажойиб тарзда сингдириш хусусиятига эга бўлгани учун меъдани тозаловчи самарали восита ҳисобланади. Лекин маълум бўлишича у терини ҳам яхши тозалар экан, бу эса кўмирдан косметик ниқоблар учун ҳам фойдаланишга имкон беради.

Сизнинг эътиборингизга бир неча оддий ниқоблар, пилинг ва ҳатто кўмирли совунлар тайёрлаш усулларини ҳавола қилмоқчимиз.

Одатда фаоллаштирилган кўмир аллергия қўзғатмайди, лекин ҳар эҳтимолга қарши бунга ишонч ҳосил қилишингиз мумкин: тайёрланган воситадан бироз олиб терингизга суринг, агар бир сутка ўтгандан кейин ҳеч қандай ўзгариш сезилмаса, ундан бемалол фойдаланишингиз мумкин.

Тайёрлашдан олдин қулай бўлиши учун фаоллаштирилган кўмир доналарини букланган қоғоз орасига жойлаштиринг ва келисоп билан майдаланг.

Юз терисини тозалаш учун скраб

2 дона фаоллаштирилган кўмир таблеткасини майдаланг, 1 чой қошиқ сув солинг, яхшилаб аралаштиринг, 1 чой қошиқдан алоэ гели, асал ва шакар қўшинг. Яна бир марта яхшилаб аралаштиринг ва юмшоқ уқаловчи ҳаракатлар билан олдиндан тозаланган юзингизга суринг. 20-30 дақиқадан сўнг скрабни илиқ сувда ювиб ташланг.

Фаоллаштирилган кўмирли даволовчи совун

Бундай даволовчи восита ҳар қандай турдаги юз терисини жуда яхши тозалайди ва ҳуснбузарларни кетказишга ёрдам беради.

Майдаланган фаоллаштирилган кўмирни суюқ совун солинган идишга қўшинг. Мана, юз терисини самарали равишда тозаловчи ажойиб восита ҳам тайёр бўлди.

Манба: Daryo.uz