Маданият

"Юзимда тук пайдо бўляпти"

Доим пешонамга сочларимни тушириб юрганим учунми ёки бошқа сабаби борми, юзимда туклар кўпая бошлади. Бу ҳолатда қандай йўл тутишни маслаҳат берасиз?

Сарвара, 23 ёш

–Аёл ва эркак организмида ҳам, эркаклик ҳам аёллик гормонлари ишлаб чиқилади. Баъзи сабабларга кўра, аёл организмида эркаклик гормони – тестостерон даражаси ошиб кетади. Айнан шунинг учун қиз-аёлларнинг юзи, танасида туклар кўпаяди. Бу ҳолат наслий бўлиши мумкин. Даволаниш ва такрорий ҳолатларнинг олдини олиш учун шифокор-гинеколог кўригидан ўтинг, тегишли таҳлил топшириб, қонда тестостерон даражасини аниқланг. Шифокор шунга қараб, гормонал даво чораларини қўллайди.

Манба: Darakchi.uz