Юз териси қуруқ, рангсиз ва тортишиб қолгандай туюлса.
Йогурт қўшилган мойчечакли ниқоблар фойдали. Йогурт юз терисини юмшатади, намлантиради, мойчечак эса тери тонусини оширади.
1 ош қошиқ мойчечак гулларига 1 стакан сув қўшиб, 10 дақиқа қайнатасиз. Сўнг сузгичдан ўтказасиз. Тайёр бўлган дамламанинг 2-3 қошиғини ярим стакан йогурт билан аралаштирасиз. Аралашма қуюқроқ бўлиши учун озгина ун қўшинг. Ниқобни юзингизга суртиб, қуригач, илиқ сувда ювиб ташланг.
Манба: Darakchi.uz