Қадим замонлардаёқ ички аъзолар фаолиятининг бузилиши ва теридаги тошмалар орасидаги боғлиқлик аниқланган.
1.Пешона
Пешонадаги ҳар қандай тошмалар асаб тизими фаолиятининг муаммолари, шунингдек ҳазм қилиш аъзоларининг, айниқса жигар ва ўт пуфаги фаолиятининг бузилиши оқибатида пайдо бўлади.
Ортиқча ширинликлар, ёғли ва кимёвий қўшимчаларга бой таомларни истеъмол қилишдан воз кечинг, ўз вақтида дам олишга ҳаракат қилинг.
2. Қошлар ўртасидаги соҳа
Тошмалар асаблар таранглиги ва энг муҳим эҳтиёжларингиз ҳақида унутганингиздан дарак беради. Албатта сокинлаштирувчи ўтли ванналар курсини қабул қилинг, яхши мусиқа тингланг, табиат қўйнида дам олинг.
3. Ёноқлар
Ёноқлардаги тошмалар чекишни ташлаш ва ўпка фаолиятига эътибор қаратиш кераклигидан дарак беради. Жисмоний тарбия билан шуғулланинг, шунингдек ичакларингиз фаолиятига эътибор беринг, балки уни даволаш керакдир.
4. Бурун
Бурун устидаги тошмалар юракдаги ёки қон босими муаммоларидан дарак беради. Шифокорга кўрининг, шунингдек қаҳва ва спиртли ичимликлар ичишни тўхтатинг. Кўпроқ томирлар ҳолатини яхшиловчи озиқ-овқатлар: ёнғоқлар, зайтун ёғи, аччиқ шоколад ва балиқ истеъмол қилинг.
5. Лаблар
Бу соҳадаги яллиғланиш ичаклар дисбактериозидан, лабларнинг қонсизлиги эса анемиядан дарак беради. Кўпроқ кўкатлар, ёнғоқлар ва ачитилган сут маҳсулотларини истеъмол қилинг.
6. Ияк
Иякдаги тошмалар организмдаги гормонлар мувозанатининг бузилганини билдиради. Малакали эндокринолог, гинеколог ёки андролог ёрдамидан фойдаланинг. Уйқу режимига амал қилинг, қаҳва ва чой ўрнига тоза сув ичинг.
Манба: Daryo.uz