Саломатлик

Зиғир ёғи - саратонга қарши

Зиғир ёғи ёшартиради. Унинг таркибида Омега-3 ёғ кислоталари мавжуд. Бу кислота моддалар алмашинувида муҳим роль ўйнайди.

  • Озиш учун: кундалик таомномангиздаги ўсимлик ёғини зиғир ёғига алмаштиринг. Уни салатларга қўшиб истеъмол қилиш ҳам фойдали.
  • Холестерин миқдорини тушириб, қонни суюлтиради.
  • Агар юрак-қон томир касалликларига чалинишни ва тромб юзага келишини истамасангиз, доимий равишда зиғир ёғи истеъмол қилинг.
  • Кўкрак ва йўғон ичак саратонига чалиниш хавфини камайтириб, гормонал фонни яхшилайди. Бунинг учун ҳар куни эрталаб оч қоринга 1 ош қошиқ зиғир ёғини бир стакан қатиққа аралаштириб ичилади.
  • Операциядан чиққан беморлар, ҳомиладор аёллар, болаларга кунига эрталаб оч қоринга, овқатланишдан 20 дақиқа аввал бир ош қошиқ зиғир ёғи ичиш тавсия этилади. Муолажа давомийлиги: 10 кундан, уч-тўрт марта, орада 2-4 ҳафта танаффус билан.
  • Атеросклерозда: 1-1,5 ой мобайнида овқатланишдан аввал 2 ош қошиқ зиғир ёғи ичилади. 3 ҳафталик танаффусдан кейин муолажани яна такрорлаш мумкин.
  • Бўғинлар оғриғида: уйқуга кетишдан аввал 1 ош қошиқ зиғир ёғи ичиб, бўғинларга ҳам суртиш керак.

Мумкин эмас: ўт пуфаги тоши, панкреатит каби касаллик билан оғриганлар зиғир ёғини истеъмол қилмаганлари маъқул.

Манба: Darakchi.uz