"Агар карантин яна олти ой давом этса, паст ва ўртача даромадли 114 мамлакатда 47 миллиондан ортиқ аёл контрацептив воситалардан фойдаланиш имкониятидан маҳрум бўладилар. Бу келгуси ойларда 7 миллионга яқин исталмаган ҳомиладорликка олиб келади."
Бирлашган Миллатлар Ташкилотининг Аҳолишунослик жамғармаси (UNFPA) мутахассислари янги тадқиқот асосида ушбу ҳулосага келдилар.
Пандемияда барча саъй - ҳаракатлар коронавирус инфекциясига қарши курашга қаратилиб, кўплаб шифохоналар фақат шошилинч ёрдам кўрсатиш билан чекланиб қолмоқдалар. Натижада, режалаштирилган операциялар ва профилактика текширувлари бошқа кунларга қолдирилиши ёки бекор қилиниш ҳолатлар ҳам кузатилмоқда. COVID-19 билан касалланишидан қўрқиб шифокорга мурожаат қилувчи аёллар сони кескин камайди, товарларни етқазиб беришдаги узилишлар, контрацептив воситаларнинг етишмаслигига олиб келди, оилаларда зўравонлик кучайди.
"Кузатувлар натижасида дунё бўйлаб қизлар ва аёллар учун коронавирус пандемиясининг ҳалокатли оқибатларини кўрсатмоқда", дейди UNFPA раҳбари Наталья Канем. "Тенгсизлик кучаймоқда, миллионлаб қизлар ва аёллар оилани режалаштириш хизматларидан фойдаланиш имкониятига эга эмаслар." Наталья Канем аёлларнинг репродуктив саломатлигини "ҳар қандай ҳолата ҳам" ҳимоя қилишга чақирди.
БМТ экпертларининг фикрига кўра, ҳар уч ойга чўзилган карантин бу - замонавий контрацепия усулларидан фойдаланиш имкониятидан маҳрум бўлган яна икки миллион аёл дегани. Бундан ташқари, агар изоляция режими яна олти ой давом этса, дунёда камида 31 миллион гендер зўравонлик ҳолатлари рўй бериб, ҳар уч ойлик карантин даврида бу рақам 15 миллионга кўпаяди.
Пандемия ортидан UNFPA ҳам аёллар саломатлиги бўйича лойиҳаларни тўхтатишга мажбур бўлдилар. Шу сабаб, келгуси йилларда яна икки миллион қиз "зўравонлик нишони"га айланиши мумкин. Энг ачинарлиси Африка ва Яқин Шарқдаги бир қатор мамлакатларда кенг тарқалган ваҳшийлик амалиёти (аёлларнинг жинсий аъзосига шикаст етказиш)дан ўтиши, худди шу сабабга кўра 13 миллион вояга етмаган қизлар 2030 йилгача турмуш қуришга мажбур бўлишади. Бу олдини олиш мумкин бўлган, аммо бузилиш арафасида турган тақдирлар ва фожеадир.
Бирлашган Миллатлар Ташкилотининг Аҳолишунослик жамғармаси турли давлат ҳукуматлари билан фавқулодда чораларни кўриш ва бундай ёмон ҳолатларнинг олдини олиш учун иш олиб бормоқда. Ушбу ҳаракатлар соғлиқни сақлаш тизимини кучайтириш, шифокорларни ҳимоя воситалари билан таъминлаш, репродуктив саломатлик хизматлари ва оиладаги зўравонлик қурбонларига ёрдам беришга қаратилган.
Н.Киямова