Ayol.uz 2002 йил "Ўзбек аёлларига бағишланган биринчи онлине электрон журнал" сифатида ўз фаолиятини бошлади. Сайт асосчиси Ҳафиза Насруллоҳ сайтнинг мақсади ҳақида шундай деган:
Ушбу сайт эзгу мақсадларни кўзлаб ташкил этилди. Унда, энг аввало, аёлнинг дунё саҳнида тутган ўрни, эгаллаган мавқеи, инсоният ҳаётини ташкил этишдаги роли, унинг муқаддас бурчи ва вазифалари ҳақида, аёлга ўтказиладиган зулм ва адолатcизликларнинг аянчли оқибатлари ҳақида мулоҳазалар берилади. Шунингдек, ўзбек аёллари ҳаётининг барча жабҳалари, уларнинг муаммолари, фазилатлари, орзу-умидлари, ҳаётий тажриба ва малакалари, диний ва миллий қадриятлари миллий ва умуминсоний тамойиллар асосида ёритилиб борилади. Уларда ибрат оладиган, ўрганадиган фазилатлар анчагина, муаммолар ҳам бисёр. Қаердаки аёл бор экан, унининг муаммолари билан бир қаторда ўрганишга арзигулик фазилатлари, тажрибалари ҳам мавжуд. Биз ўзбек аёллари муаммоларимизни биргаликда баҳам кўришни, уни ечиш йўлларини ҳамжиҳатликда ҳал қилишни, шунингдек, дунё аёлларининг гўзал фазилатларини, илғор тажрибаларини ихлос билан ўрганишни истаймиз. Журналимиз Сиз билан бизни яқинлаштиради, эзгулик, бахт-иқбол йўлида бирлаштиради, фикр-мулоҳазаларимиз, орзу-умидларимизни муштараклаштиради, деб умид қиламиз.
Сайт ".Uz" домени миллий интернет-фестивалида "Давлат тилидаги энг яхши сайт" йўналишида биринчи ўринни , 2010 йилда эса "Аёллар ва болалар репродуктив саломатлиги ва соғлом турмуш тарзига бағишланган энг яхши сайт" номинацияси бўйича учинчи ўринни олишга муваффақ бўлди. Шунингдек, 2016 йил Ayol.uz сайти “Соғлом она ва бола йили” мазмунига доир энг яхши сайт” номинациясида учинчи ўринга лойиқ кўрилди. Лойиҳага боғлиқ фикр ва таклифларинигиз бўлса биз билан алоқага чиқинг.
Ayol.uz саҳифалари:
Telegram: @uzayol
Facebook: facebook.com/ayol.uz
Instagram: instagram.com/ayol.uz
Twitter: twitter.com/ayol_uz