Ҳомиладорлик

Фарзанд жинсини режалаштириш мумкинми?

Биламизки, бўлажак фарзанднинг жинси она бўйида бўлиш жараёниданоқ аниқ бўлади. Сперматазоид тухумдон билан учрашган пайти боланинг жинси аниқ бўлади. Агар бу сперматазоид Х хромосомали бўлса, у ҳолда қиз туғилади, агар Y хромосомали бўлса ўғил тугилади. "Бу қўшилишга таъсир кўрсатиш мумкинми?" - деган савол барчамиз олдида намоён бўлади. Қадим замонлардан одамлар у ёки бу усуллар билан бўлажак фарзанд жинсини олдиндан режалаштиришга ҳаракат қилганлар. Албатта, бу усуллардан кўпи иримлар асосида амалга оширилган. Лекин бу дегани улар асоссиз дегани эмас, албатта. Чунки статистикага қараганда, оз бўлсада лекин бўлажак фарзанд жинсини режалаштириш имконияти мавжуд.

Келинг, ҳозирги кунда илмий натижалар асосида олимларнинг фарзанд жинсини режалаштиришга оид қарашларини кўриб чиқамиз.

Сперматазоид ролига асосланган усул

Сперматазоидлар Х ва Y хромосомали бўладилар, уларнинг хусусиятлари ҳар хил бўлади. Y хромосомали сперматазоид майдароқ бўлиб, чаққонроқ ҳаракат қилиб, тез нобуд бўлади. Х хромосомали сперматазоид эса аксинча, узоқ яшаб секин ҳаракат қилади. Шунинг асосида назаря пайдо бўлган. Овуляциядан олдин содир бўлган қўшилишда Y хромосомали сперматазоидлар нобуд бўлиб, овуляция содир бўлгунича Х хромасомали спермотозоидлар яшаб туради ва ҳомиладорлик ҚИЗ билан бўлади. Агар айнан овуляция пайтида қўшилиш содир бўлса у ҳолда чаққонроқ бўлган Y хромосомали сперматазоидлар тухумдонга тезроқ етиб бориб уни ҳомилалайди ва ЎҒИЛ туғилади. Лекин сперматазоидлар учун аниқ бир вақт лимити мавжуд. Яъни улар тухумдонни 24-48 соат ичида ҳомилалашлари лозим. Бу тухумдоннинг яшаш вақти. Агар қўшилиш бу вақт мобайнида содир бўлмаса, у ҳолда кейинги цикл кутилади.

Статистик маълумотларга қараганда, ёш оилаларда ўғил туғилиши кўп учрайди, кейинчалик бу кўрсаткич қиз томонга ўзгариб боради. Тепакал эркаклар кўп бўлган авлодлар ўгилларга бой бўлади, туғиш орасидаги фарқ бир йил бўлса кўпинча бир жинслик болалар туғилади, 3 йилдан ортиқ бўлса болалар ҳар хил жинслик бўлиши эҳтимоли катта. Абортдан кейин бўлиб қолган ҳомиладорлик қиз туғилишига олиб келади.....ва ҳоказо.

Қўшилиш одлидан ҳароратни ўлчаш усули

Ҳомила бўлишининг гарови бу овуляциядир. Овуляция қачон содир бўлишини билиш бир оз қийинроқ. Энг оддий уй шароитига мос бўлган усул бу базал температурани ўлчаш усули. Яъни ҳар куни эрталаб, аниқ бир вақтда ўриндан турмай туриб, орқангизга термометрни тиқиб, 5 дақиқа давомида ушлаб, у ердаги ҳароратни ўлчайсиз. Буни 3 цикл жараёнида қилиш керак. Температура 37.1-37.2 даражада бўлганда овуляция бўлган бўлади. Ундан ташқари овуляцияни УЗД орқали ҳам аниқлаш мумкин. Ўғил хоҳласангиз овуляция куни қўшилишинг, қиз хоҳласангиз овуляциядан 1-2 кун олдин қўшилсангиз бўлади.

Диета қилиш усули

Натрий ва каллий моддаларига бой бўлган маҳсулотларни истеъмол қилсангиз ўғил туғилиш имконияти катта, агар қиз туғилишини хоҳласангиз, кальций ва магний моддаларига бой маҳсулотларни истеъмол қилинг. Яъни ўғил туғилишини истаган ота - оналар ҳомиладор бўлиш вақтидан 2-3 ой олдин қуйидаги маҳсулотларни кўплаб истеъмол қилишлари лозим: картошка, чечевица, қўзиқорин, банан, ўрик, апельсин, шафтоли, анжир қоқиси. Ейиш мумкин бўлмаган маҳсулотларга: кўкатлар, карам, данаклар киради. Овқат тайёрлаганда кўпроқ тузламоқ лозим. Қиз бола туғилишини хоҳласангиз, қуйидаги диетадан фойдаланишингиз мумкин: бақлажон, лавлаги, сабзи, бодринг, пиёз, данаклар. Ейиш керак бўлмаган маҳсулотларга: олхўри, банан, апельсин, смородина ва қовун киради.

Қон янгиланиши усули

Кенг тарқалган ва осон аниқланадиган усуллардан бири - бу қон янгиланиши усулидир. Аёл организмида қон ҳар 3 йилда алмашади, эркак организмида эса ҳар 4 йилда алмашар экан. Шунга асосан аёлнинг ҳомиладор бўлиш вақтидаги ёши 3 га бўлинади, эркак ёши эса 4 га бўлинади. Натижада кимнинг қолдиқ сони каттароқ чиқса, бола ўша жинслик бўлади. Лекин онанинг қони резус фактори манфий бўлса, бу усул аксинча чиқади. Масалан: Қўшилиш вақтида она 28 ёшда, ота-32 ёшда бўлса: 28:3=9 ва 1 қолдиғи 32:4=8 ва қолдиқ йўқ Она қолдиқ сон ота қолдиқ сонидан юқорироқ, онанинг қони янгироқ, демак, бу қўшилиш натижасида қиз туғилиш имконияти катта.

Юқорида айтиб ўтилган маслаҳатлар бола жинсини режалаштиришнинг 100% гарови эмас.

(тиббиёт фанлари номзоди, врач Островская Е.А. нинг мақоласининг таржимаси)

Фарзанд жинсини олдиндан режалаштиришнинг японча ва хитойча усуллари билан ҳам танишиб чиқинг.