Ҳаммамизга уйда тайёрланган пишириқлар жуда ёқади. Агар пишириқлар тайёрлашга вақтингиз етишмаса, мана бу усул ёрдамида рулет тайёрлаш жуда осон. Уни пиширишга бор-йўғи 5 дақиқа вақтингиз кетади. Тайёрлаш усулини ёзиб олинг.
Масаллиқлар:
- қуюлтирилган сут — 1 банка
- тухум — 1 дона
- ун — 1 пиёла
- ярим қошиқ сода
Пишириш:
- Ҳамма масаллиқларни яхшилаб аралаштирамиз.
- Тунука това ичига қоғоз тўшанг ва унга аралашмани бир текисда қуйинг.
- Хамир деярли 5—7 дақиқада давомида пишиб чиқади.
- Фақат, сиз рулет ичига солинадиган масаллиқлар: қаймоқ, қуюлтирилган сут, шоколадлардан бирортасини танлашингиз керак бўлади.
Манба: Daryo.uz